Бокуда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди

© Министерство культуры Республики УзбекистанБокуда Ўзбекистон маданияти кунлари
Бокуда Ўзбекистон маданияти кунлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Маданият кунлари доирасида ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, театр томошалари, китоб кўргазмаси ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар қилди.
Маданият кунлари доирасида ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, шунингдек, театр томошалари тақдимоти, китоб кўргазмаси ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафханов бошчилигида китоблар кўргазмаси бўйича ташкилий ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказилди. Муҳим вазифалар белгилаб олинди. Ишчи гуруҳ таркибидан таниқли шоирлар, адабиётшунос ва санъатшунослар ўрин олган.
Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Бокуда ўзбекистонлик ва озарбайжонлик санъат усталари иштирокида қўшма концерт ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур дастурга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Концертда Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги 76 нафар созандадан иборат Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, шунингдек таниқли санъаткорлар Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Илёс Арабов, Юлдуз Турдиева, Озода Нурсаидова, Самандар Алимова ва бошқа кўплаб ижодкорлар иштирок этади.
1-4 август кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Муқимий номидаги давлат мусиқали театри актёрлари ижросида Абдулла Қодирий асари асосида саҳналаштирилган "Ўткан кунлар" спектакли ва "Қайнона" мусиқали комедияси озарбайжонлик томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Янгиликлар лентаси
0