Тест синовлари ўтказилиши муносабати билан айрим автобуслар ҳаракати эртароқ бошланади

© Sputnik / Актан ТемиркановТошкент шаҳри
Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишлари ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан айрим жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан бошланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Айтилишича, 1 август кунидан 13 август кунига қадар, 2023-2024 ўқув йили учун Тошкентда бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан бу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.
© Акционерное общество "Тошшахартрансхизмат"Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишлари
Общественный транспорт столицы в день вступительных экзаменов начнет работу с 5:00  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишлари
Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишлари:
19, 50, 63, 115, 85, 88, 152, 24, 51, 67, 91, 93, 95, 140, 2, 38, 89, 136, 44, 68, 155, 17, 58, 60, 76, 53, 64, 65, 141, 196, 133м ва 28м
Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 август куни республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг бир нечта объектларида – “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазма павильонларида, Олий ўқув юртлараро спорт мажмуаси ва “Ёшлик” спорт марказида ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0