Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади

ССП раиси Даврон Ваҳобов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ССП раиси ва Миср ишбилармонлар уюшмаси раиси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ССП раиси Даврон Ваҳобов ва Миср ишбилармонлар уюшмаси раиси Али Хейми Эисса билан онлайн музокаралар олиб борган.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг мумкин бўлган йўналишлари, жумладан, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, қўшма бизнес-форумлар ва ўзаро ташрифлар ташкил этиш таклифлари билдирилди.
Учрашув якунларига кўра томонлар ўртасида Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан Мисрда бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Миср биргаликда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, икки давлатни боғловчи мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан фойдаланиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял  председателя египетской компании Orascom Investment Holding Нагиба Савириса.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Янгиликлар лентаси
0