Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял председателя египетской компании "Orascom Investment Holding" Нагиба Савириса.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял  председателя египетской компании Orascom Investment Holding Нагиба Савириса.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Ўзбекистон президенти қабулида бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари мабуот хизмати хабар берди.
Мисрнинг етакчи инвестиция-саноат корпорацияси раҳбари олий даражадаги келишувлар доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.
“Учрашувда компаниянинг Ўзбекистонда қўшма “йўл харитаси” доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0