Ўзбекистонлик волейболчилар Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

© НОК УзбекистанаЎзбекистонлик волейболчилар Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби
Ўзбекистонлик волейболчилар Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон жамоалари қитъа чемпиони унвони учун ўзаро куч синашди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмир йигитлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Қитъа чемпиони унвони учун Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган учрашувнинг дастлабки сетини ўзбекистонликлар ўз фойдасига ҳал қилишди. Бироқ кейин эронликлар ташаббусни қўлга олиб, қитъада биринчи бўлишди.
Ўзбекистонлик ёш волейболчилар эса чемпионатнинг кумуш медали билан кифояланишди.
Эслатиб ўтамиз, бу барча ёш тоифаларидаги Ўзбекистон волейболчилари учун қитъа биринчилигидаги илк финал бўлди. Қолаверса, бу натижа билан терма жамоа келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритган.
Янгиликлар лентаси
0