Ўзбекистонлик волейболчилар "илк бор" жаҳон чемпионати йўлланмасини олишди

© Национальный олимпийский комитет Республики УзбекистанВолейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди
Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
Шу пайтгача ҳеч бир ёш тоифасидаги жамоа қитъа биринчилиги финали ва мундиалга йўл олмаган эди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик волейболчилар илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Покистонни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қизиқарли баҳс спортчиларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Ушбу ғалаба финал билан бир қаторда волейболчиларимизга келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди. Шу пайтгача ҳеч бир ёш тоифасидаги жамоамиз қитъа биринчилиги финали ва мундиалга йўл олмаган эди”, дейилади хабарда.
Энди жама бугун Эронга қарши чемпионлик учун майдонга тушади.
Янгиликлар лентаси
0