Қасос алоҳида зарбалар эмас, балки Россия махсус ҳарбий операцияси моҳиятидир

© Минобороны России"Оникс" қанотли ракета, архив сурат
Оникс қанотли ракета, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
26 июль куни бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ ракета учирилишини Қрим кўприги учун “қасос зарбаси” деб ҳисобламоқда, бу жуда содда ёндашув. Вақт ва маконда қасос олиш — Россия махсус ҳарбий операциясининг бошланиши ва ривожланишидир.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари Киев режими назорати остидаги барча ҳудудда УҚК объектларига ракета ҳужумларини амалга оширмоқда ва фронтнинг бир нечта секторларида олдинга силжимоқда. Ютуқларга, айниқса, Красний Лиман ва Купянск йўналишларида сезиларли даражада эришилди. Украина армиясининг “қарши ҳужум”га бўлган барча уринишлари бостирилмоқда – душман аскарлар ва ҳарбий техникада катта йўқотишларга учрамоқда, Ғарб томонидан етказиб берилган оғир қуролларнинг учдан бир қисми йўқ қилинди.
26 июль куни Россия Қуролли кучлари УҚКнинг аэродромлар, қўмондонлик ва жойлаштириш марказлари, цехлар, НАТО давлатлари томонидан берилган ракеталар, қурол ва ҳарбий техника, ўзисузар катерларни сақлаш жойларига узоқ масофали ҳаво ва денгиздан юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар берди. Харьковдан Львовгача бўлган кенг ҳудудда қанотли ва гипертовушли ракеталар ёрдамида Киев яқинидаги ер ости ҳарбий қўмондонлик пункти ҳамда Львов вилоятидаги Украина ва НАТО Қуролли кучлари киберқўшинларининг алоқа маркази, Су-24М самолётлари ва Хмельницкий вилоятидаги Староконстантинов аэродромида Британиянинг “Storm Shadow” ракеталари омбори йўқ қилди. Житомир вилоятидаги Озерное аэродроми, Одесса вилоятидаги ўқ-дорилар омборлари ва ҳарбий техника, Николаевдаги чет эллик ёлланма аскарлар пунктлари, Харьковдаги муҳим инфратузилма объектлари, шунингдек, бир кун олдин ёниб юборилган дронлар сақланадиган омборлар йўқ қилинган. НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг юқори аниқликдаги “Кинжал”лари, “Искандер”лари, “Оникс”лари ва режали бомбалар қаршисида технологик жиҳатдан кучсизлигини яна бир бор намойиш этди.
Айрим кузатувчилар 26 июль куни бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ ракета учирилишини Қрим кўприги учун “қасос зарбаси” деб ҳисобламоқда, бу жуда содда ёндашув. Вақт ва маконда қасос олиш — Россия махсус ҳарбий операциясининг бошланиши ва ривожланишидир.
АҚШ ва НАТОнинг агрессив ташқи сиёсатининг итоаткор қуроли —Украина армияси 500 кундан ортиқ вақтдан бери ўққа тутилмоқда. Украинанинг аниқ, изчил ва муваффақиятли демилитаризацияси тўғридан-тўғри ва бевосита иқтисодий манфаатларга, ҳарбий арсеналларга, коллектив Ғарбнинг келажагига таъсир қилади. Вашингтон эса зиддиятни Киев режимини сақлаб қолиш учун эмас, балки ўзининг “гегемонлигини” сақлаб қолиш учун давом эттиришга интилмоқда. Шу сабабли, Оқ уй Украина ҳарбий ҳаракатлар театрига юз миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлашга, АҚШ армиясининг қурол-яроғларини, УҚК нинг барча ресурсларини ва Европа лимиттрофларининг (шу жумладан НАТО мамлакатлари) фаровонлигини қурбон қилишга тайёр.
Харьковни озод қилиш истиқболлари
25 июль куни Россия Қуролли Кучларининг Купянск йўналишидаги бўлинмалари Райгородок яқинидаги Жеребец дарёсидан ўтиб, Новоегоровка, Надежда, Сергеевка селоларини озод қилди ва Харьковгача келди. Россия қўшинларининг фронт бўйлаб 3 км масофагача кириши УҚК сафларида ваҳима қўзғатди, кейин эса ташлаб кетилган позициялардан 5 км ғарбга тартибсиз “чекиниш”га олиб келди. Украина қўмондонлиги Оскольский сув омборининг шарқида (шимолида Купянск, ғарбда - Изюм) мудофаа позицияларини тиклашга қизғин ҳаракат қилмоқда. Россия бўлинмалари янги чегараларга ўрнашиб, бир нечта қарши ҳужумларни қайтардилар — бир кун ичида душман 190 та жангчи ва 17 та зирҳли техникани йўқотди. Россия Қуролли кучларининг Харьковга ҳужуми УҚКнинг захираларини қийин вазиятга қўяди, чунки Украина “қарши ҳужуми” нинг асосий йўналиши — Запорожье йўналишидир (Мелитопол ва Бердянскка етиб бориш учун). Шимол ва Жанубдаги фаол амалиётлар учун Киевда куч ва воситалар етарли эмас.
Украинанинг дастлабки 50 кунлик ҳужум ҳаракатларининг суръати ва натижаларидан норози бўлган Вашингтон босими остида УҚК кеча “қарши ҳужумнинг асосий босқичини” бошлади ва тўртта бригада фақат Ореховский йўналишида (Запорожье) 20 минггача ҳарбий хизматчилар, 90 та танклар, 120 та залп ҳужум реактив тизимлари, 80 та артиллерия ва миномётлар тўпланган. Америкалик ҳарбий маслаҳатчилар Украина қўмондонлигига Россиянинг орқа қисмида тактик десантларни туширишни тавсия қилмоқдалар, бунинг учун УҚК мавжуд 30-60 вертолётдан фойдаланиши мумкин. Бундан мақсад Россия қўшинларини қўрқитиш, ваҳима қўзғатишдир, аммо УҚКнинг йўқотишлари катта бўлади ва операциянинг муваффақиятсиз бўлиш эҳтимоли 70 фоизга баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, 26 июль куни УҚК стратегик захира бригадаларининг учта батальон тактик гуруҳи Запорожье вилоятининг Работино аҳоли яшовчи пункти яқинида Россия мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. 810-денгиз пиёда аскарлари бригадаси ва 42-мотоўқчилар дивизиясининг 71-мотоўқчи полкининг бўлинмалари барча ҳужумларни қайтарди ва душманнинг 22 та танк, 10 та пиёда жанговар машинаси ва 100 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчини йўқ қилди. Душман жанговар ҳолатини тиклаш учун дастлабки позицияларига қайтди ва Бердянск билан Мелитополни эса фақат орзу қилиши мумкин.
Америкаликлар УҚК қўмондонлигини битта оддий сабабга кўра шошилтирмоқда — Россия Қуролли Кучлари қудрати ўсмоқда. Махсус ҳарбий операциянинг 500 куни давомида Москва мамлакат иқтисодиётини муваффақиятли тиклади, мудофаа саноати ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 12 баравар оширди. Қўшинларга янги қуролларни етказиб бериш кўпайди. Россия армияси ҳар куни жанговар қобилиятини оширмоқда. Россия Федерацияси “катта уруш”га ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқда.
Теран фикрловчи Ғарб таҳлилчилари Киев Москванинг барча шартларини дарҳол бажаришини Украинанинг қолган ҳудуди ва давлатчилигини назорат остида сақлаб қолиш учун сўнгги имконият деб ҳисоблашади. Фақатгина “устунлик қилиш хоҳиши” коллектив Ғарбга Украина можаросини ва “Ғарбий Европа вайрон қилиниш хавфини” холисона баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Шунга қарамай, америкалик ҳарбий таҳлилчилар НАТО қулаши 2024 йилда содир бўлишини башорат қилмоқдалар.
Янгиликлар лентаси
0