Махсус операция: 28 июлнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтиш Боевая машина пехоты в зоне проведения специальной военной операции
 Боевая машина пехоты в зоне проведения специальной военной операции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Кун давомида Украина қуролли кучлари Жанубий Донецк, Краснолиманск ва Донецк йўналишларида муваффақиятсиз ҳужумга уринишларини давом эттирди. Россия кучлари барча ҳужумларни муваффақиятли қайтариб, бир неча ҳудудда душман истеҳкомларини эгаллаб олди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб ораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи, 28 июль ҳолатига:

Жанубий Донецк йўналишида душман зирҳли ва бошқа оғир техникалар ёрдамида Россия қўшинларининг мудофаасини бузиб ўтишга уринишда давом этди.
Запороже вилоятининг Работино ва Успеновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК Жанубий ҳарбий округи 58-армиясининг 42-мотоўқчилар дивизиясининг 71-мотоўқчилар полки ва 810-денгиз пиёда бригадаси позицияларига ҳужум қилди. Қора денгиз флоти шахсий таркиби устун бўлган душман кучларининг барча ҳужумларини муваффақиятли қайтарди.
Кун давомида 180 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бешта танк, жумладан, учта немис "Леопард"и ва Франциянинг иккита АМХ ғилдиракли танки, 17 та БМП, иккита зирҳли жанговар машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва "Стрела-10" зенит жанговар тизими машинаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи яқинидаги Времевский бўртиғида "Шарқ" кучлар гуруҳи УҚКнинг 35-денгиз пиёдалари бригадаси ҳужумини қайтарди ва Украина диверсион-разведка отрядини йўқ қилди.
Душманнинг бу йўналишдаги йўқотишлари 110 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита БМП, учта зирҳли жанговар машинаси, Д-20, Д-30 ва Мста-Б гаубицаларини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи УҚКнинг ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пункти ҳудудига 67-механизациялашган бригадаси ҳужум отрядларининг тўртта ҳужумини қайтарди.
ЛХРнинг Сергеевка аҳоли пункти ҳудудига Россия 2-армиянинг 15-мото-ўқчи бригадаси ҳужум отрядлари Сватовский йўналишида муваффақиятли давом эттирдилар ва душманнинг бир қатор истеҳкомларини эгаллаб олди. Душман мудофааси чуқурлигига кириш 1,5 километрни ташкил этди.
ЛХРнинг Житловка аҳоли пункти ғарбида 20-армиянинг 252 ва 752 мото-ўқчи бригадаларниниг "Шторм" отрядлари артиллерия зарбасидан сўнг душманга ҳужум қилиб, унинг ҳимояси ичига уч километр киришди.
ДХРнинг Торское, Ямполовка, ЛХРнинг Нововодяное, Червоная Диброва ва Кременная аҳоли пунтлари ҳудудларида Россиянинг 2 ва 41 армияларнинг 21 ва 35 мото-ўқчи бригадалари, УҚКнинг 25 ҳаво-десант, 21, 67 механизациялашган бригадалари, 100чи мудофаа бригадалари ишчи кучи ва техникасига замонавий қуроллардан зарбар берди.
Красний Лиман йўналишида душманнинг кунлик йўқотишлари 90 нафар ҳарбий хизматчи, иккита БМП, учта зирҳли жанговар машина, учта транспорт воситаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг 1 ва 2-армия корпуслари 7, 9 ва 132-мото-ўқчи бригадалари томонидан ДХРнинг Белогоровка, Зайцево, Первомайское ва Водяное аҳоли пунктлари ҳудудларида ташкил этилган ҳимоя-муҳандислик тўсиқлари тфайли УҚКнинг 53-механизациялашган, 59-мото-пиёда ва 81-аэромобил бригадаларининг еттита ҳужумини муваффақиятли қайтарилди.
Россия авиация ва артиллерияси ДХРинг Константиновка, Северск, Новгородское ва Белая Гора аҳоли пункларида жойлашган УҚКнинг Авдеевка посёлкаларидаги 24, 28, 43, 110-механизациялашган, 10-тоғ ҳужуми, 3-ҳаво ҳужуми ва 77-аэромобил бригадалари бўлинмаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Бундан ташқари, малакали разведка ҳаракатлари ва аниқ зарбалар ДХРнинг Клешеевка аҳоли пункти ҳудудида УҚК бўлинмаларининг ўрин алмашишига тўсқинлик қилди.
Ушбу йўналишда кун давомида жами 260 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, бешта БМП, учта зирҳли жанговар машина, иккита пикап, саккизта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи 7-мотоўқчи полки ҳужум отрядлари ЛХРнинг Куземовка аҳоли пункти ғарбида душманга ҳужум қилиб қулай позицияларни эгаллаб олдилар.
ЛХРнинг Стельмаховка, Харков вилоятиинг Синьковка ва Новоосиново аҳоли пунктлари ҳудуларида авиацияси ва артиллерия зарбалари ёрдамида УҚКнинг 14, 32-механизациялашган бригадалари ва 103-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмаларига зарба берилди.
Ушбу йўналишда душманнинг йўқотишлари 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника, иккита автомашина, Д-30 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита артиллрияга қарши радарлари АN/ТPQ-50 ва АN/ТPQ-36 ни ташкил қилди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбаси натижасида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 133та ҳудудда жойлашга 117 та артиллерия бўлинмаларини позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникаласига зарба берди.
ДХРнинг Дружкивка ва Запороже вилоятининг Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳудудларида, УҚКнинг Соледар гуруҳининг орқа қўмондонлик пункти, шунингдек, Қуролли Кучларнинг 10-армия корпусининг дала қўмондонлик пунктига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кунига кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг иккита ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Кременная, ДХРнинг Горловка, Соледар, Волноваха, Новобахмутовка, Невелское, Запорожье вилоятининг Токмак, Уляновка ва Энергодар аҳоли пунктлари ҳудудларида дшманинг 17 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 457 та самолёт, 244 та вертолёт, 5308 та учувчисиз учиш аппарати, 427 та зенит-ракета мажмуаси, 11010 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1140 та кўп ракетали тизимлари жанговар техникаси, 5646 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 11939 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0