https://sputniknews.uz/20230727/turizm-davlat-xizmatchilari-singapur-malaka-oshirish-37271108.html
Туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади
Туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади
Sputnik Ўзбекистон
Туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларини Сингапурда ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. 27.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-27T12:50+0500
2023-07-27T12:50+0500
2023-10-31T14:35+0500
жамият
сингапур
ўзбекистон
таълим
малака ошириш
давлат хизматчиси
давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35255949_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2b41a9b22026e8249d09a129a40a6dfe.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.Қайд этилишича, Сингапурда Ўзбекистондаги давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди.Сафарнинг биринчи кунида Сингапур туризм менежменти институтида учрашув ташкил этилди. Мазкур институт бутун дунёдан туризм соҳасидаги ходимларни малакасини ошириш, гидларни тайёрлаш, умуман, туризм менежментини шакллантириш бўйича ишларни олиб боради.Шунингдек, сафар давомида Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби, Сингапур туризмни бошқариш институти, PSB академияси каби етакчи таълим муассасаларида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.Учрашувларда халққа йўналтирилган самарадор ва натижадор давлат хизмати, етакчилик, иқтисодиётнинг муҳим секторлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
сингапур
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35255949_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9aa7a2978aa0a1393e7292b6f6dd58b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сингапур, ўзбекистон, таълим, малака ошириш, давлат хизматчиси, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
жамият, сингапур, ўзбекистон, таълим, малака ошириш, давлат хизматчиси, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади
12:50 27.07.2023 (янгиланди: 14:35 31.10.2023) Туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларини Сингапурда ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
хабар берди. Қайд этилишича, Сингапурда Ўзбекистондаги давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди.
Сафарнинг биринчи кунида Сингапур туризм менежменти институтида учрашув ташкил этилди.
“Учрашув якуни бўйича Маданият ва туризм вазирлигида ҳамда туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларини Сингапурда ташкил этиш, шунингдек, масофадан туриб онлайн ўқувлар ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.
Мазкур институт бутун дунёдан туризм соҳасидаги ходимларни малакасини ошириш, гидларни тайёрлаш, умуман, туризм менежментини шакллантириш бўйича ишларни олиб боради.
Шунингдек, сафар давомида Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби, Сингапур туризмни бошқариш институти, PSB академияси каби етакчи таълим муассасаларида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашувларда халққа йўналтирилган самарадор ва натижадор давлат хизмати, етакчилик, иқтисодиётнинг муҳим секторлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар
қабул қилинди.