Ўзбекистон Сингапур билан қайси йўналишларда ҳамкорлик қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ рамках государственного визита Шавката Мирзиёева в Сингапур состоялись мероприятия на высшем уровне - переговоры с Президентом этой страны Халимой Якуб.
В рамках государственного визита Шавката Мирзиёева в Сингапур состоялись мероприятия на высшем уровне - переговоры с Президентом этой страны Халимой Якуб. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ва бош вазири Ли Сянь Лун билан учрашди ва ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида бу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Музокараларда икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш борасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашишди.
Қайд этилишича, савдо-иқтисодий соҳада сезиларли натижаларга эришилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Сингапур капитали иштирокидаги корхоналар сони 4 карра кўпайди. Ушбу мамлакатдан Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 700 миллион долларга етган.
Кўплаб соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун катта захиралар мавжудлиги қайд этилди.
Мирзиёев Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар чоғида яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
Биринчиси – инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.
Иккинчи йўналиш Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилишга қаратилган. Шу маънода, музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.
Учинчи устувор йўналиш сифатида илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш белгиланди. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тўртинчиси – шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.
Ҳамкорликнинг бешинчи йўналиши доирасида инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
1/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Обмен 8 документами, предусматривающими дальнейшее наращивание узбекско-сингапурского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Обмен 8 документами, предусматривающими дальнейшее наращивание узбекско-сингапурского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Обмен 8 документами, предусматривающими дальнейшее наращивание узбекско-сингапурского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Обмен 8 документами, предусматривающими дальнейшее наращивание узбекско-сингапурского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Обмен 8 документами, предусматривающими дальнейшее наращивание узбекско-сингапурского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Ҳалима Яқуб ва Ли Сянь Лунни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
Янгиликлар лентаси
0