Россия дон битимисиз ҳам муҳтож мамлакатларга буғдой етказиб беради

© Sputnik / Aleksandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых.
Уборка урожая зерновых. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия дон иттифоқи: Россия дон битимисиз ҳам муҳтож мамлакатларга буғдой етказиб берган ва етказиб бермоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия дон битимисиз ҳам муҳтож мамлакатларга буғдой етказиб беради. Бу ҳақда РИА Новости Россия дон иттифоқи таҳлил департаменти директори Элена Тюрина сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, Россия дон битимидан чиққандан сўнг муҳтож мамлакатлар учун Украина буғдойининг барча ҳажмини ўрнини босишга қодир, бу янги йўналиш эмас, етказиб бериш аллақачон олиб борилмоқда ва ўтган йилдан буён ўсиб бормоқда.

“USDA 2023-2024 йилларда Украинанинг буғдой экспорт салоҳиятини 37,5 фоизга, 10,5 миллион тоннагача камайтиришни кутмоқда. Шунга кўра, дон битими тугагандан кейин жаҳон бозорига чиқа олмайдиган бу 10 миллионни биз бемалол ўрнини босамиз”, - дейди Тюрина.

Унинг эслатишича, буғдой Россия учун асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади: унинг Россияда ялпи дон ҳосилидаги улуши 68%, дон ва дуккакли экинлар экспортида - 86%, жаҳон бозорида эса 22% ни ташкил этмоқда.

“Шунга қарамай, энг камбағал мамлакатларнинг баъзилари Украина учун мақсадли бозор бўлган - масалан, Бангладеш, дон битимига қадар етказиб бериш ҳажми 800 минг тоннани ташкил этган. Тунис - 600 минг тонна, Эфиопия - 500 минг тонна”, - дея қўшимча қилди у.

Айтилишича, ўтган мавсумда Россия Украина дон етказиб берган мамлакатларга катта ҳажмдаги маҳсулотлар етказиб берди. Масалан, Россия Бангладешга буғдой етказиб беришни 5,8 баравар, Кенияга 4,4 баравар, Яманга 6,4 баравар, Тунисга 14 баравар, 408 минг тоннагача кўпайтирган.

“Яъни, биз аслида энг қашшоқ мамлакатларга дон етказиб бермоқдамиз ва бизнинг нархларимиз (FOB) Европа таклиф қилганидан паст бўлиши муҳим. Масалан, ўтган мавсумда чегирма бир тонна учун 10-15 долларни ташкил этди”, - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қора денгиз ташаббуси ёки "дон битими" тўхтатилгани маълум қилинганди.
Дон ортилиши, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Путин дон келишувини тиклаш бўйича шартларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0