https://sputniknews.uz/20230726/marat-kasem-latviya-37225150.html
Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди – Захарова
Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида маълум қилди. Марат Касем, Sputnik Литва бош муҳаррири, Латвия фуқароси, лекин Москвада яшайди ва ишлайди. Журналист 30 декабрь куни оғир хаста бувисини кўриш учун Ригага жўнаб кетган эди. У ерда Касем санкцияларни бузганлик ва жосусликда айбланиб, махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган.
2023-07-26T13:53+0500
2023-07-26T13:53+0500
2023-07-26T14:36+0500
дунёда
марат касем
латвия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31990839_0:0:3036:1708_1920x0_80_0_0_e2fba72a5bcbc09b925ad1a808880060.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида маълум қилди. Россия ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, Латвия ҳукумати журналистни “тинч қўймаслиги” ойдай равшан эди.Апрель охирида Марат Касемни Латвия қамоқхонасидан мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборишган эди. Июнь охирида мамлакат ҳукумати Латвия қонунларини бузишда айбини тан олганини инобатга олиб, Касемга жарима қўллашга қарор қилган. У жаримани тўлаган ва мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхатдан озод бўлган.Уч ойдан бери Латвия қамоқхонасида: журналист Касем нега ҳибсга олиндиМарат Касем, Sputnik Литва бош муҳаррири, Латвия фуқароси, лекин Москвада яшайди ва ишлайди. Журналист 2020 йил 30 декабрь куни оғир хаста бувисини кўриш учун Ригага жўнаб кетган эди. У ерда Касем санкцияларни бузганлик ва жосусликда айбланиб, махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган эди.Касемнинг адвокати унинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилган бўлса-да, бироқ 5 январь куни суд уни ҳибсда сақлашга қарор қилган. Кейин эса у Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши деб атаганди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мурожаат қилган."Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20230203/marat-kasem-butun-hayotim--tasodiflar-ketma-ketligi-31991167.html
латвия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31990839_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_3a4e75463381f70945dd51cb24b42295.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
sputnik литва бош муҳаррири марат касем
sputnik литва бош муҳаррири марат касем
Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди – Захарова
13:53 26.07.2023 (янгиланди: 14:36 26.07.2023) Россия ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, Марат Касем Латвия ҳукумати жиноий таъқиб қайта бошлашидан хавфсираган.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем Латвияни тарк этди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида маълум қилди.
“Жиноий таъқиб қайта бошланишидан хавфсираб, Марат Касем имкониятдан фойдаланди ва бу мамлакатни тарк этди”, - деди Захарова. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Россия ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, Латвия ҳукумати журналистни “тинч қўймаслиги” ойдай равшан эди.
Апрель охирида Марат Касемни Латвия қамоқхонасидан мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборишган эди. Июнь охирида мамлакат ҳукумати Латвия қонунларини бузишда айбини тан олганини инобатга олиб, Касемга жарима қўллашга қарор қилган. У жаримани тўлаган ва мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхатдан озод бўлган.
Марат Касем, Sputnik Литва бош муҳаррири, Латвия фуқароси, лекин Москвада яшайди ва ишлайди. Журналист 2020 йил 30 декабрь куни оғир хаста бувисини кўриш учун Ригага жўнаб кетган эди. У ерда Касем санкцияларни бузганлик ва жосусликда айбланиб, махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган эди.
Касемнинг адвокати унинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилган бўлса-да, бироқ 5 январь куни суд уни ҳибсда сақлашга қарор қилган. Кейин эса у Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши
деб атаганди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига
мурожаат қилган."Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини
маълум қилди.