https://sputniknews.uz/20230203/marat-kasem-butun-hayotim--tasodiflar-ketma-ketligi-31991167.html
Марат Касем: бутун ҳаётим – тасодифлар кетма-кетлиги
Марат Касем: бутун ҳаётим – тасодифлар кетма-кетлиги
Sputnik Ўзбекистон
Латвия махсус хизмати қўлган олган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем билан катта интервью. 03.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-03T20:32+0500
2023-02-03T20:32+0500
2023-02-03T20:32+0500
жамият
марат касем
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31395858_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_ca9f59a441641d5e438985aff12629f7.jpg
Роппа-роса бир ой олдин Латвия махсус хизмати Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касемни қўлга олганди. Уни Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айблаб, Рига қамоқхонасига юборишди. “Россия сегодня” раҳбарияти бу Маратнинг журналист сифатида ўз хизмат вазифасини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган сиёсий иш эканини бир неча бор таъкидлаган. Биз барча мавжуд йўллар билан уни озод қилинишига эришиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқдамиз.Марат қамоқда бўлган пайтда унга сизнинг қўлловингиз ҳар қачонгидан ҳам зарур.Биз у бир неча ой илгари “Россия сегодня” медиагуруҳининг корпоратив нашрига берган катта интервьюсини чоп қилишга қарор қилдик. Журналист унда ўз болалиги, оиласи, қизиқишлари, касби сари қўйган узоқ йўли ҳамда тақдирнинг тасодифий роли хусусида батафсил ҳикоя қилиб берди. Марат Касем озод қилинсин!Москва ҳаётимда туғилмасимдан тўққиз ой олдин пайдо бўлди- Менинг бутун умрим – тасодифлар кетма-кетлиги. Мен, айтиш мумкинки, тасодифан дунёга келдим. Бу ота-онамнинг романтик ҳикояси.Отам – Ямандан бўлган араб. У денгизчи ва 80-йилларнинг охирида ўн ой совет Ригасидаги ҳарбий базада ўзаро алмашиш дастури юзасидан хизмат қилган. Кунлардан бир куни у рақсда онам билан танишиб қолган. Шу тариқа уларнинг муносабатлари бошланган.Отамнинг кетиш вақти келади, ва онам уни кузатиб қўйиш учун Москвага учади, чунки Ригадан Санага, Яман пойтахтига рейслар йўқ эди. Рейсни кутиш пайтида, “Орехово” метросидан узоқ бўлмаган хизмат меҳмонхонасида улар ёлғиз қолишган ва мен “режада” пайдо бўлганман.Туғилганимдан кейин онам отамга бу воқеа ҳақида унинг қишлоғига хат ёзган. Бироқ Яманда уруш кетаётганди, отам ҳарбий эди ва жанговар ҳаракатларда қатнашган, унинг қишлоғига эса ўт қўйиб юборишган. Натижада биз у билан ҳеч қандай йўл билан боғлана олмадик. Бир куни у кутилмаганда қўнғироқ қилди, унинг ўғли борлигини билди – шунда яна алоқа узилиб қолди.Орадан ўн йил ўтиб отамнинг қишлоғини қайта тиклашди, ва бир куни у қандайдир ҳужжатларни олиб учун ерга келади. Масжидда – кичик қишлоқларда у ҳам паспорт столи, ҳам маъмурият, ҳам почта – унга Латвиядан келган бир даста мактубни беришади. Уларда телефон рақамимиз бор эди, ва у қўнғироқ қилди.Мен гўшакни олдим ва акцент билан русча айтилган қуйидаги гапларни эшитдим: “Бу сени отанг, салом! Телефонни онангга бер, мен у билан гаплашиш ва ҳаммасини тушунтиришни жуда хоҳлайман”. Мен жавоб қайтардим: “Бундай имконият йўқ: у вафот этди”. У ўн дақиқаларча гўшакда йиғлади.Мен 11 ёшга тўлганимда, онам дарди бедаво касалликдан вафот этди. У тўқимачилик комбинатида ишларди. Дастгоҳ, 12 соатдан зиёд смена – организм бардош беролмади... У яхши таълим олганди: у Рига политехника институтининг иқтисодчи йўналишини битирган. Бироқ Совет Иттифоқи парчаланди, у фуқаро эмас паспортини олди ва латиш тилини яхши билмасди, шу боис тўқимачилик заводида меҳнат қилди.Исмининг муҳимлиги ҳақида- Мен туғилмасимданоқ яқинларим менга қандай исм бериш борасида бош қотиришган, аввалига бобомнинг фамилияси – Колтаковни беришни исташган, исмимни Евдоким қўйишмоқчи бўлишган. Менга қаранг: Евдоким Колтаковга ўхшайманми?Бироқ натижада мени Марат деб аташди. Биласизми нима учун? Бувим ҳақиқий коммунист эди. Унга революционер ёқарди, унга Жан-Поль Марат ёқарди. У менга Марат деб исм қўйишларида туриб олган.19 ёшгача мен Силкин бўлганман – бу онамнинг биринчи эрининг фамилияси. Мактабни Силкинс Маратс сифатида битирганман – Латвияда кўпчилик мени шу ном билан билишади. Отам мени ўз ўғли деб расман тан олгандан кейин Касем бўлдим. Тан оламан, бу фамилия ҳақида орзу қилардим. Паспортда Силкин бўлган пайтларимда ҳам ҳатто Касем имзосини чекардим. Безорилик, ҳа. Бироқ бу ўзига хос норозилик эди.Дарвоқе, энди мен исмни русча усулда, “с” қўшимчасисиз ёзаман. Мен биринчи Россия визасини олган пайтимда, аризада ёзгандим: “Мени “с” ҳарфисиз кўрсатишингизни илтимос қиламан, чунки мен ўзимни рус деб ҳисоблайман”. Менга бу имконни беришди.Мен ота-онамни бирга ҳеч қачон кўрмаганман- 16 ёшлигимда отам билан илк бор учрашганман. У мени меҳмонга таклиф қилди, лекин Яманга эмас (у ерда яна уруш кетарди), балки Дубайга. Мен бу сафарга Ригадан ёлғиз ўзим чиқдим. У ерда отамни бир неча кун кутдим, унинг кемасида эса бир неча кун илгари фавқулодда ҳодиса рўй берган экан, шу боис у соҳилга чиқа олмаган. Учинчи куни у келди.Бу лаҳзани жуда яхши эслайман. Эшик тақиллади, мен эшик тешикчасидан қарадим – отам турарди. Шу пайт мени ваҳима ҳисси чулғаб олди, чунки ҳозир эшик ортидан, ҳақиқатдан, янги ҳаёт бошланади. Ҳа, бу одам сени яратишда қатнашган шахс, лекин сен уни умуман билмайсан, сен уни ҳаётда ҳеч қачон кўрмагансан. Суратлар бор эди, бироқ уни мен ҳатто ғайришуурий тарзда ҳис қилмагандим.Дарҳол эмас, бироқ очикни катта қилиб очдим, биз қучоқлашдик. Отам йиғларди, мен эса шокда эдим, шокда бўлган пайтимда мен ҳеч қачон йиғламайман ва ҳеч қандай ҳиссиёт билан жавоб қайтара олмайман. Мен Латвияда тарбия топганман, хулқ-атворим шимолликларга хос.Биз у билан суҳбатлашдик, у дарҳол менга отадан кўра кўпроқ дўстим бўлишини исташини айтди. Ҳақиқатдан, муносабатларимиз дўстларча бўлди. Биз у билан ҳар қандай нарсани муҳокама қилишимиш мумкин.Мен ҳеч қачон ота-онамни бирга кўришга муяссар бўлмаганман, фақат суратда. Ҳаётимнинг бир қисмида онамни, иккинчи қисмида, ҳозир айтиш мумкинки, отамни кўрдим.Касб сари узоқ йўл, сиёсатшунос, порт диспетчери ва қишлоқ иқтисодчиси- 2009 йилда отам Латвияга келди, бу воқеа ҳаётимга катта таъсир ўтказди. Ижобий деб айтолмайман...Мактабдан сўнг Латвия университетининг сиёсатшунослик факультетига бюджет асосида ўқишга кирдим, биринчи курсни тугатганимда Ригага отам келди. Эски хотираларни қумсаб, у ўзи хизмат қилган жойга боришни истади. У ерда ҳарбий база эмас, балки денгиз академияси турарди. Отам у ёқ, бу ёққа юриб, менга қаради ва деди: “Кел, шу ерда ўқийсан. Сиёсатшунослик эркак учун касб эмас”.Мен отамнинг таъсирига берилдим ва рози бўлдим. Бувим ва бобом тарбиясини олганим учун қобил бола эдим. Отам эса, ўз навбатида, ўқишимнинг пулини тўлашга рози бўлди.Латвия университетидан кетиб, яна биринчи курсга топширишга тўғри келди. Денгиз академиясида порт диспетчерлигига, чунки мен узоқ денгиз сафарларига чиқишни истамасдим. Менга Marats Kasems деб ёзилган денгиз либосини тикиб беришди ва менинг курсантлик даврим бошланди.Ярим йил ҳарбий майдонда машқ қилдим, латиш тилида денгиз интизомларини ўргандим. Бироқ иккинчи семестр учун отам пул тўламади, телефон қўнғироқларига эса жавоб бермасди. Бувим билан бобомнинг бунча катта пули йўқ эди. Ўзим ишлаб пул топишга уриниб кўрдим – лекин бу жуда катта сумма эди. Бу билан академиядаги ўқишимга нуқта қўйилди.Энди нима қилсам бўлади деб ўйлаб бошладим. Синфдошларим аллақачон икки курсни битириб бўлишганди, мен эса лоақал биринчи курсни битирмаганман. Менда тўлақонли эмассан деган фикрлар туғила бошлади... Биласизми, мен 3 ёшлигимданоқ ёзиш ва ўқишни бошлаганман. 4 ёшимда китобхонага ёзилганман (рости, бобомнинг фамилияси билан, чунки менга ўқиш билетини беришмасди), 5 ёшимда мени мактабга беришмоқчи бўлишган, лекин олишмаган. 6 ёшимда борганман.Яна бирор жойга ўқишга кириш керак эди, бироқ фақат бюджет асосида: пенсионерлар уйида пул йўқ эди, отам йўқолиб қолди. Мен мажбуран Евлага қишлоқ хўжалиги университетининг иқтисодиёт факультетини танладим. Мени дарҳол қабул қилишди, стипендия ёзишди, ўша пайтлар 150 доллар стипендия яхши пул эди. Яна биринчи курсдан ўқишни бошладим, Ҳар куни Саласпилдан Елвага бир томонга бир ярим соат, бошқа томонга яна бир ярим соат бориб келардим. Бу Москва ўлчами билан ҳеч гап эмас, Латвияда эса – жуда узоқ масофа. Ҳеч қиси йўқ, ёш эдим.У ерда ҳаммаси бир маромда эди, оддий, қишлоқдан келган болалар ўқишарди, Латвия университетида бўлгани каби пафослар, денгиз академиясидаги “кучи борнинг мушти зўр” деган гаплар йўқ эди. Бироқ жудааа зерикарли эди.Бир куни қишлоқ хўжалиги иши дарсида ўтириб, гўнгнинг қайси тури қайси тупроқ учун фойдалиги ҳақида маъруза эшитардим. Ўқитувчи ҳидидан қайси гўнг тупроқнинг тури учун яхши бўлишини била олишлигини айтиб мақтанарди. Бирданига мен агар бу билан бутун умр шуғулланишимга тўғри келса, даҳшат бўлишини тобора аниқроқ англай бошладим. Кўнглим ғам-ҳасратга тўлиб кетди. Кетишга ва ўқишда танаффус олишга қарор қилдим, бирор йил ишлаб, кейин бир гап бўлишини ўйладим.Тўртинчи биринчи курс- Ўша йилнинг ёзида бувим газетада “Латвиянинг рус жамияти” орқали Россияда ўқиш учун абитуриентлар қабул қилинаётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолади ва менга қатнашишни таклиф қилди. Ҳужжат қабул қилиш якунланишига бир кун қолганди, лекин мен барибир Ригадаги Россия элчихонасига бордим. Ҳаммаси ўйлаганимдай осон эмас экан. Бир қатор ҳужжатни рус тилидаги таржимаси билан олиб келиш керак эди. Барига эртага куннинг охиригача улгуриш керак!Лекин мен қайсар боламан. Қандайдир бир мўъжиза билан ҳужжатларни тўплай, нотариусдан менга таржима ва тасдиқлашни бир неча соат ичида қилиб беришга кўндира олдим. Эртаси куни яна Ригага йўл олдим.Август ойида менга элчихонадан қўнғироқ қилиб, Россия халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) сиёсий таҳлил ва бошқарув кафедрасига бюджет асосида ўқишга кирганим билан табриклашди. Шундай қилиб, 21 ёшимда мен яна тўртинчи марта биринчи курсга қадам қўйдим.Мен биринчи семестрни яхши тугатдим, чунки Латвия университетидаги ягона йил жуда яхши пойдевор бўлган экан. Биринчи январь сессиясидан сўнг бувим вафот этди... Отам олисда – баъзида гаплашиб туради ва ёрдамчи эмас. Бакалавриат, магистратура ва аспирантурада ўқиган 9 йилим давомида ўзимни ўзим таъминладим, чунки университетдаги ўқиш билан бир қаторда ишлардим ҳам.Уруш ва рецидивистлар учун таржимон- 2013 йилда гуманитар миссиянинг волонтёри сифатида Сурияга боришни таклиф қилишди. Ва мен бордим. Йўқ, қўрқинчли эмасди. Ҳа, портлашлар бўлганди...Ўқиш билан бир қаторда таржималар бюросида бир неча йил ишладим. Тергов ва суд мажлислари вақтида маҳкумлар ва рецидивистлар учун оғзаки таржима қилиб берардим. Қонунга кўра Латвия фуқароларига суд ва сўроқ пайтида таржимон беришлари керак, бўлмаса улар суд ҳукми устидан шикоят келтиришлари мумкин эди.Тез муносабат билдиришнинг фойдаси ҳақида- Магистратурада ўқийман, Рождество таътили пайти. Берлинда ҳинд дўстларим билан кабоб еб ўтирардим. Ижтимоий тармоқдаги янгиликлар тасманини кўздан кечирардим, у ерда “Москвадаги латишлар” гуруҳи бор. Бекорчи гапларни ёзишарди: ким Ригага кетяпти, кимнинг жойи бор, шоколад олиб келинг. Ва бирдан у ерда: “Москва мультимедиа лойиҳасига латиш тилини биладиган киши керак” деган пост чиқиб қолди. Ўйладим: қизиқ, нимага уларга Москвада латиш тилини биладиган одам керак экан?Кечқурун ёздим ва жавоб олдим – эртадан кейин суҳбатга келинг. Эртадан кейин Москвада бўлолмайман, чунки мен ҳозир Берлиндаман дея жавоб бердим. Йўқ, дейишди. Келсангиз эртадан кейин келинг ёки умуман келмаслигингиз мумкин. Кўп ўйламай, Москвага отландим. Берлиндаги таътилимни бир ҳафтага қисқартирдим.Суҳбатда бир пайтлар Ригада журналистика билан шуғулланганимни айтдим: “Пик” радиосида бошловчи бўлганман, Латвиянинг “Focus” портали ва бошқа нашрлари учун матн ёзганман. Бу мен қизиққан нарса эди. Мени продюсер вазифасига ишга олишди. Бир ой ўтиб бошловчи бўлдим. Бу ўз-ўзидан рўй берди. Форс-мажор ҳолати юзага келиб, зудлик билан эфирда бир кишини ўрнида чиқиш керак эди.Беш йил илгари эса менга Sputnik Литва нашрига раҳбарлик қилишни таклиф қилишди. Лекин эфирдаги ишимни давом эттиравердим, бу учун ўз раҳбариятимдан миннатдорман. Улар менга ўз қобилиятларимни намойиш учун ҳамиша имконият бериб келишган.Эфирдаги ҳис-туйғулар- Ҳар қандай эфирдаги иш – бу, шубҳасиз, мен ҳаётда ҳис этган энг катта ҳузур-ҳаловат. Тил билан таърифлаб бўлмайдиган ҳис-туйғулар, мен у ерда бўлиш учун бор бисотимни беришим мумкин бўлган нирвана. Бу ерда мен “ижодий коррупционер”, чунки хизмат мавқеимдан ижодий лаззат учун фойдаланаман.***- Марат, сиз ҳақингизда кўпроқ билишни истардик. Шу боис, келинг, “савол-жавоб” шаклига қайтамиз. Сизнинг ҳолатингизда биринчи бўлиб бериладиган савол... Томирингизда, рус, яҳудий ва араб қони оқмоқда. Сиз ўзингизни ким деб ҳис қиласиз, қайси миллатга мансуб деб биласиз?- Жуда яхши савол... Мен, эҳтимол, дунё фуқароси. Қандайдир космополитизм ҳақида эмас, балки ўзимнинг шахсий ҳисларим ҳақида гапиряпман.Ватаним – бу Латвия, юз фоиз. “Туғилмоқ” сўзидан - мен у ерда туғилганман-ку. Лекин “Диёр”, ёки “Юрт” деган тушунчалар ҳам бор. Менинг Диёрим – бу Россия. У менга кўп нарса берди, мен бу ерда энг яхши дўстларни учратдим. Бу ерда менинг энг ёрқин романтик ҳиссиётларим бўлган. Севимли ишим бу ерда. Ҳаётимда рўй бераётган энг яхши нарсаларнинг бари шу ерда.Миллат ҳақида гапирадиган бўлсак – гарчи Латвия фуқароси бўлсамда, мен латиш эмасман. Ҳисларимга қараб бир овозда русман деб айтолмайман, гарчи рус тилида туш кўрсамда. Менда бу қоннинг ярми оқаётган бўлсада, ўзимни араб деб ҳис қилмайман. Қанақа арабман? Мен бу маданиятда улғаймадим, улар тилини билмайман, диний эътиқодим бошқа.Бу саволга қандай жавоб беришни билмайман. Чунки ўзимни дунёда ҳозир мавжуд бўлган бирор бу миллатдан бири деб ҳис этмайман. Балки, бирор вақт ярим миллатлик пайдо бўлар? Ўшанда мен ўзимни улардан бирига мансуб деб билишим мумкин. Бу, эҳтимол, мен умримнинг охиригача жавоб берадиган савол.- Ўз ёшингизда сиз кўп нарсаларга эришдингиз. Ҳаётингизда тартиблилик ва мақсад қўйишлик борми?- Йўқ, мен ялқовман. Менинг ҳеч қандай мақсадим йўқ, фақат орзулар бор. Ва улар ҳеч қачон моддий масалаларга боғлиқ бўлмаган. Масалан, мен бутун мамлакат ҳар чоршанба соат саккизда туриб, Sputnik радиосини ёқиб, бизнинг дастурларимизни тинглашини хоҳлайман. Sputnik Литва сайтини кунига Литванинг 90 фоиз аҳолиси ўқишини, телеграм каналда эса бир миллион обуначи бўлишини истайман. Мана шунақа орзулар бор. Ўз маҳсулотинг муваффақияти ҳақида орзулар.Гоҳида ҳаётимда иккига айрилиш нуқталари пайдо бўлади, иш режимини ўрнатган сменалар, ундан кейин тақдиринг қай томон қараб кетиши номаълум йўл. Шундай пайтлар мен олий кучларга дейманки: “Эй Худо, сенга ўз тақдиримни ишонаман, сенга ўз карьерамни ишонаман. Сендан бирор бир нарса сўрамайман, балки сенга уни сенга ишонаман”. Буни чин дилдан, самимий айтиш керак. Ва бари қандайдир ҳал бўлиб кетади...- Сиз икки марта сиёсатшуносликка ўқишга кирганмиз. Бу тасодифми ёки онгли равишда қилинган танлов?- Биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам бу онгли равишда танланган эди. Мени бувим билан бобом улғайтиришди, эрталабдан кечгача телевизорда янгиликлар дастурлари кетарди. Ҳамма болалар мультик томоша қилса, мен эса “Вести” ёки “Новости на ОРТ”ни кўрардим.Мана шундай мисол: 1999 йил, тўққиз ёшдаман, тўртинчи синфни тугатяпман. Ким синфда Примаковнинг “Атлантика устидан қайрилиши” ва бу нимага боғлиқлигини ҳаммага тушунтириб, ҳикоя қилиб бера оларди. Мен эса тушунтириб, ҳикоя қилиб бера олардим.- Ёшлигингизда ким бўлишни истагансиз? Сиёсатшунос ёки журналист бўлмаганингизда, қаерда ишлаган бўлардингиз?- Аниқ ва тез жавоб бераман: Рига — Саласпилс 6317-автобус ҳайдовчиси. Мен болалигимда кичкина Саласпилсдан пойтахтга одамларни ишга ташишдиган айнан мана шу йўналишда юришни истардим. Кейин эса улар ҳориб, ишдан уйга қайтишади. Сен эса уларни яна уйига элтиб қўясан. Уларга қандайдир чипта, талончалар берасан. Ёшлигимда машина рулини ўйнардим ва ҳайдовчи бўлишни орзу қилардим, бироқ бу амалга ошмади. Ҳалигача машина ҳайдаш учун гувоҳномам йўқ, шунга автобус ҳайдашга ҳеч ким йўл қўймайди. (Маъюсланади). Шунга журналист бўлиб ишлашга тўғри келади...Агар бойиб кетсам, ўзига автобус сотиб оламан. Кейин одамларни Ригадан Саласпилсдан бепул ташийман. Чипталарни шунчаки имзом билан тарқатаман. Мана шундай бўлади.Икки рақобатчи: мусиқа ва сиёсатшунослик- Сиёсатшуносга яна айрим муайян сифатлар асқатади. Масалан, хотирани ишлаб чиқиш. Бунга менинг мусиқада олган таълимим ёрдам берди. Мен мусиқа мактабининг фортепиано синфини тугатганман, бир пайтлар менга мусиқий карьерани башорат қилишган: коллеж, кейин мусиқий академия. Бироқ мен мусиқага сиёсатшунослик билан хиёнат қилдим. (Жилмаяди).- Сиз бирор нарса чалиб турасизми, уйингизда мусиқий асбоб борми?- Латвияда пианином бор, уни вақти-вақти билан реставрация қилиб тураман, уйга борган пайтим чалиб тураман. Москвада эса кам чаламан. Бирор бир вазиятда чалишим мумкин. Масалан, йирик савдо марказларида дўстларим илтимоси билан у ерга харид учун келган пайтимизда. Биласизми, баъзида уларнинг лоббисида хоҳловчилар учун синтезаторлар туради. Асосан классик куйларни ижро этаман.- Мусиқий иштиёқингиз?- Классик куй – энг севимлим. Менга симфоник оркестрлар жуда ёқади, уларни соатлаб тинглашим мумкин. Ишга бораётганимда ёки қайтаётганимда бирор концертни тинглаб бораман.Кейин 80-90 йиллар ретросини яхши кўраман – ҳам совет, ҳам чет эл қўшиқлари. Маҳаллий ярим шансон ҳам шулар жумласидан.- Китоб ўқийсизми?- Баъзида – ҳамиша ҳам бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди. Тарихий адабиёт, автобиография, хотираларни яхши кўраман. Фақат қоғоз шаклидагисини. Мени замондан ортда қолган деб аташингиз мумкин, лекин мен китоб билан тўлиқ лаззат олиш учун тактил мулоқот ўрнатиш зарур деб ҳисоблайман. Бу бир қиз билан танишиш каби: сен у билан интернетда гаплашишинг мумкин, учрашув тайинлаб учраша оласанми? Фарқини тушуняпсизми?- Ҳаётингиздаги яна бир муҳим иш – футбол. Сиз нафақат “Локомотив”нинг фаол мухлиси, балки Москвадаги ватандошларингиз жамоаси мураббийи ҳам.- Болалигимда футбол иккинчи телевизордаги жанр эди, мен тўрт ёшдан бери кўриб келган сиёсатдан ташқари. Лекин аввал бошида менга футбол билан шуғулланишга рухсат беришмади: “Бармоқлар... Худо кўрсатмасин, уларга бирор нарса бўлиб қолса, ҳеч қачон, бу тақиқланади”. Шунга мен ҳовлида болалар билан яширинча ўйнашимга тўғри келарди. Мусиқий мактабни тугатганимдан кейин бу менинг катта хоббим бўлиб қолди.Латвияда С тоифадаги мураббийлик лицензиясини олганман ва у менга 14 ёшгача бўлган болаларни машқ қилдиришга имкон беради.Мен Москвада Латвиядан бўлган талабаларни тўпладим ва Ҳаваскор футбол лигасида саккиз йил ўйнаган “Турайда” жамоасини ташкил этдик. Лекин асосийси – мен профессионал арбитр ва республиканинг бу спорт тури бўйича энг ёш ҳаками эдим. Кўчиб ўтишимга қадар мини-футбол бўйича мамлакат олий лигасида ва катта футболнинг биринчи лигасида ишлаганман.Муҳаббат ва оила ҳақида- Ўгай ака-ука, опа-сингилларингиз борми?- Отамнинг жами 13 фарзанди бор. Мен тўнғичи – яна 12 та. Оила мавзусини давом эттираётиб, мен учун муҳим бўлган бир нарсани айтмоқчиман. Мана сиз яқин инсонлар ҳақида гапиряпсиз, менинг эса, ҳа, яқинларим йўқ, оилам йўқ деб жавоб бергим келяпти. Лекин ҳозир мен вақтимнинг катта қисмини агентликда ўтказаман – унда мен учун яқинроқ киши ким? Амалда бу менинг оилам. Менда бошқа йўқ. Ва мен бу ерга ҳамиша қайтим келади. Уйга, Латвияга кетган пайтимда дарров қумсай бошлайман – тезроқ қайтсам дейман.- Сиз хушчақчақ ва ёқимли кишисиз. Яхши ҳазил қилишни биласиз. Бу касбингизда ёрдам берадими?- Ёрдам беради, чунки ҳазил – бу фикр тезлиги ва ўткирлиги. Энг муҳими, бу журналистда бўлиши шарт. Эфир чоғида бир зумда мавзуни алмаштириш, ниманидир сўраш. Ҳатто жиддий вазиятларга гоҳида ҳазил билан кўтаринги руҳ киритиш мумкин, омма буни яхшироқ тушуниши учун.Матнларда ҳам, албатта. Одам ҳазил билан ёзган матн жуда осон ўқилади. Афсуски, сўнгги пайтларда буни учратиш қийин.Ҳазиллашиш ҳисси, ҳойнаҳой, менга мерос бўлиб ўтган. Бобом ҳам шунақа эди.- Пенсияда нима билан шуғулланган бўлардингиз?- Бир сирни очаман: мен аллақачон пенсиядаман. Латвия қонунларига кўра мен 16 ёшимдан боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан. Шу боис мен – ишловчи пенсионер. Бироқ Латвияда пенсия катта эмас, унинг бир ўзига яшаб бўлмайди. Шунга қўшимча пул ишлашга мажбурман. (Кулади).Пенсионер сифатида мен истаган пайтим ишни тугатиб, орзу қилган ишим билан шуғулланишим мумкин. Миянинг ишлаш қобилияти ва фикрлаш даражасининг ўзига баҳо беришидан бари тамом эканини англасам, ором олиш фурсатим келган бўлади...Умримнинг охирида Латвияда яшашни истардим. У пенсионерлар учун ажойиб мамлакат, айниқса пули борлар учун. У ерда Москвада бўлгани каби бундай жўшқинлик йўқ. Нима билан шуғалланаман? Ёдингизда бўлса керак - Рига — Саласпилс 6317-автобусини ҳайдаш. Фақат бу пайтга келиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга улгуриш керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31395858_243:0:2972:2047_1920x0_80_0_0_f49f72c5c4697edceba29d9d19fc53ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, марат касем
Роппа-роса бир ой олдин Латвия махсус хизмати Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касемни қўлга олганди. Уни Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айблаб, Рига қамоқхонасига юборишди. “Россия сегодня” раҳбарияти бу Маратнинг журналист сифатида ўз хизмат вазифасини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган сиёсий иш эканини бир неча бор таъкидлаган. Биз барча мавжуд йўллар билан уни озод қилинишига эришиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқдамиз. Марат қамоқда бўлган пайтда унга сизнинг қўлловингиз ҳар қачонгидан ҳам зарур.
Биз у бир неча ой илгари “Россия сегодня” медиагуруҳининг корпоратив нашрига берган катта интервьюсини чоп қилишга қарор қилдик. Журналист унда ўз болалиги, оиласи, қизиқишлари, касби сари қўйган узоқ йўли ҳамда тақдирнинг тасодифий роли хусусида батафсил ҳикоя қилиб берди.
Марат Касем озод қилинсин!
Москва ҳаётимда туғилмасимдан тўққиз ой олдин пайдо бўлди
- Менинг бутун умрим – тасодифлар кетма-кетлиги. Мен, айтиш мумкинки, тасодифан дунёга келдим. Бу ота-онамнинг романтик ҳикояси.
Отам – Ямандан бўлган араб. У денгизчи ва 80-йилларнинг охирида ўн ой совет Ригасидаги ҳарбий базада ўзаро алмашиш дастури юзасидан хизмат қилган. Кунлардан бир куни у рақсда онам билан танишиб қолган. Шу тариқа уларнинг муносабатлари бошланган.
Отамнинг кетиш вақти келади, ва онам уни кузатиб қўйиш учун Москвага учади, чунки Ригадан Санага, Яман пойтахтига рейслар йўқ эди. Рейсни кутиш пайтида, “Орехово” метросидан узоқ бўлмаган хизмат меҳмонхонасида улар ёлғиз қолишган ва мен “режада” пайдо бўлганман.
Туғилганимдан кейин онам отамга бу воқеа ҳақида унинг қишлоғига хат ёзган. Бироқ Яманда уруш кетаётганди, отам ҳарбий эди ва жанговар ҳаракатларда қатнашган, унинг қишлоғига эса ўт қўйиб юборишган. Натижада биз у билан ҳеч қандай йўл билан боғлана олмадик. Бир куни у кутилмаганда қўнғироқ қилди, унинг ўғли борлигини билди – шунда яна алоқа узилиб қолди.
Орадан ўн йил ўтиб отамнинг қишлоғини қайта тиклашди, ва бир куни у қандайдир ҳужжатларни олиб учун ерга келади. Масжидда – кичик қишлоқларда у ҳам паспорт столи, ҳам маъмурият, ҳам почта – унга Латвиядан келган бир даста мактубни беришади. Уларда телефон рақамимиз бор эди, ва у қўнғироқ қилди.
Мен гўшакни олдим ва акцент билан русча айтилган қуйидаги гапларни эшитдим: “Бу сени отанг, салом! Телефонни онангга бер, мен у билан гаплашиш ва ҳаммасини тушунтиришни жуда хоҳлайман”. Мен жавоб қайтардим: “Бундай имконият йўқ: у вафот этди”. У ўн дақиқаларча гўшакда йиғлади.
Мен 11 ёшга тўлганимда, онам дарди бедаво касалликдан вафот этди. У тўқимачилик комбинатида ишларди. Дастгоҳ, 12 соатдан зиёд смена – организм бардош беролмади... У яхши таълим олганди: у Рига политехника институтининг иқтисодчи йўналишини битирган. Бироқ Совет Иттифоқи парчаланди, у фуқаро эмас паспортини олди ва латиш тилини яхши билмасди, шу боис тўқимачилик заводида меҳнат қилди.
Исмининг муҳимлиги ҳақида
- Мен туғилмасимданоқ яқинларим менга қандай исм бериш борасида бош қотиришган, аввалига бобомнинг фамилияси – Колтаковни беришни исташган, исмимни Евдоким қўйишмоқчи бўлишган. Менга қаранг: Евдоким Колтаковга ўхшайманми?
Бироқ натижада мени Марат деб аташди. Биласизми нима учун? Бувим ҳақиқий коммунист эди. Унга революционер ёқарди, унга Жан-Поль Марат ёқарди. У менга Марат деб исм қўйишларида туриб олган.
19 ёшгача мен Силкин бўлганман – бу онамнинг биринчи эрининг фамилияси. Мактабни Силкинс Маратс сифатида битирганман – Латвияда кўпчилик мени шу ном билан билишади. Отам мени ўз ўғли деб расман тан олгандан кейин Касем бўлдим. Тан оламан, бу фамилия ҳақида орзу қилардим. Паспортда Силкин бўлган пайтларимда ҳам ҳатто Касем имзосини чекардим. Безорилик, ҳа. Бироқ бу ўзига хос норозилик эди.
Дарвоқе, энди мен исмни русча усулда, “с” қўшимчасисиз ёзаман. Мен биринчи Россия визасини олган пайтимда, аризада ёзгандим: “Мени “с” ҳарфисиз кўрсатишингизни илтимос қиламан, чунки мен ўзимни рус деб ҳисоблайман”. Менга бу имконни беришди.
Мен ота-онамни бирга ҳеч қачон кўрмаганман
- 16 ёшлигимда отам билан илк бор учрашганман. У мени меҳмонга таклиф қилди, лекин Яманга эмас (у ерда яна уруш кетарди), балки Дубайга. Мен бу сафарга Ригадан ёлғиз ўзим чиқдим. У ерда отамни бир неча кун кутдим, унинг кемасида эса бир неча кун илгари фавқулодда ҳодиса рўй берган экан, шу боис у соҳилга чиқа олмаган. Учинчи куни у келди.
Бу лаҳзани жуда яхши эслайман. Эшик тақиллади, мен эшик тешикчасидан қарадим – отам турарди. Шу пайт мени ваҳима ҳисси чулғаб олди, чунки ҳозир эшик ортидан, ҳақиқатдан, янги ҳаёт бошланади. Ҳа, бу одам сени яратишда қатнашган шахс, лекин сен уни умуман билмайсан, сен уни ҳаётда ҳеч қачон кўрмагансан. Суратлар бор эди, бироқ уни мен ҳатто ғайришуурий тарзда ҳис қилмагандим.
Дарҳол эмас, бироқ очикни катта қилиб очдим, биз қучоқлашдик. Отам йиғларди, мен эса шокда эдим, шокда бўлган пайтимда мен ҳеч қачон йиғламайман ва ҳеч қандай ҳиссиёт билан жавоб қайтара олмайман. Мен Латвияда тарбия топганман, хулқ-атворим шимолликларга хос.
Биз у билан суҳбатлашдик, у дарҳол менга отадан кўра кўпроқ дўстим бўлишини исташини айтди. Ҳақиқатдан, муносабатларимиз дўстларча бўлди. Биз у билан ҳар қандай нарсани муҳокама қилишимиш мумкин.
Мен ҳеч қачон ота-онамни бирга кўришга муяссар бўлмаганман, фақат суратда. Ҳаётимнинг бир қисмида онамни, иккинчи қисмида, ҳозир айтиш мумкинки, отамни кўрдим.
Касб сари узоқ йўл, сиёсатшунос, порт диспетчери ва қишлоқ иқтисодчиси
- 2009 йилда отам Латвияга келди, бу воқеа ҳаётимга катта таъсир ўтказди. Ижобий деб айтолмайман...
Мактабдан сўнг Латвия университетининг сиёсатшунослик факультетига бюджет асосида ўқишга кирдим, биринчи курсни тугатганимда Ригага отам келди. Эски хотираларни қумсаб, у ўзи хизмат қилган жойга боришни истади. У ерда ҳарбий база эмас, балки денгиз академияси турарди. Отам у ёқ, бу ёққа юриб, менга қаради ва деди: “Кел, шу ерда ўқийсан. Сиёсатшунослик эркак учун касб эмас”.
Мен отамнинг таъсирига берилдим ва рози бўлдим. Бувим ва бобом тарбиясини олганим учун қобил бола эдим. Отам эса, ўз навбатида, ўқишимнинг пулини тўлашга рози бўлди.
Латвия университетидан кетиб, яна биринчи курсга топширишга тўғри келди. Денгиз академиясида порт диспетчерлигига, чунки мен узоқ денгиз сафарларига чиқишни истамасдим. Менга Marats Kasems деб ёзилган денгиз либосини тикиб беришди ва менинг курсантлик даврим бошланди.
Ярим йил ҳарбий майдонда машқ қилдим, латиш тилида денгиз интизомларини ўргандим. Бироқ иккинчи семестр учун отам пул тўламади, телефон қўнғироқларига эса жавоб бермасди. Бувим билан бобомнинг бунча катта пули йўқ эди. Ўзим ишлаб пул топишга уриниб кўрдим – лекин бу жуда катта сумма эди. Бу билан академиядаги ўқишимга нуқта қўйилди.
Энди нима қилсам бўлади деб ўйлаб бошладим. Синфдошларим аллақачон икки курсни битириб бўлишганди, мен эса лоақал биринчи курсни битирмаганман. Менда тўлақонли эмассан деган фикрлар туғила бошлади... Биласизми, мен 3 ёшлигимданоқ ёзиш ва ўқишни бошлаганман. 4 ёшимда китобхонага ёзилганман (рости, бобомнинг фамилияси билан, чунки менга ўқиш билетини беришмасди), 5 ёшимда мени мактабга беришмоқчи бўлишган, лекин олишмаган. 6 ёшимда борганман.
Яна бирор жойга ўқишга кириш керак эди, бироқ фақат бюджет асосида: пенсионерлар уйида пул йўқ эди, отам йўқолиб қолди. Мен мажбуран Евлага қишлоқ хўжалиги университетининг иқтисодиёт факультетини танладим. Мени дарҳол қабул қилишди, стипендия ёзишди, ўша пайтлар 150 доллар стипендия яхши пул эди. Яна биринчи курсдан ўқишни бошладим, Ҳар куни Саласпилдан Елвага бир томонга бир ярим соат, бошқа томонга яна бир ярим соат бориб келардим. Бу Москва ўлчами билан ҳеч гап эмас, Латвияда эса – жуда узоқ масофа. Ҳеч қиси йўқ, ёш эдим.
У ерда ҳаммаси бир маромда эди, оддий, қишлоқдан келган болалар ўқишарди, Латвия университетида бўлгани каби пафослар, денгиз академиясидаги “кучи борнинг мушти зўр” деган гаплар йўқ эди. Бироқ жудааа зерикарли эди.
Бир куни қишлоқ хўжалиги иши дарсида ўтириб, гўнгнинг қайси тури қайси тупроқ учун фойдалиги ҳақида маъруза эшитардим. Ўқитувчи ҳидидан қайси гўнг тупроқнинг тури учун яхши бўлишини била олишлигини айтиб мақтанарди. Бирданига мен агар бу билан бутун умр шуғулланишимга тўғри келса, даҳшат бўлишини тобора аниқроқ англай бошладим. Кўнглим ғам-ҳасратга тўлиб кетди. Кетишга ва ўқишда танаффус олишга қарор қилдим, бирор йил ишлаб, кейин бир гап бўлишини ўйладим.
- Ўша йилнинг ёзида бувим газетада “Латвиянинг рус жамияти” орқали Россияда ўқиш учун абитуриентлар қабул қилинаётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолади ва менга қатнашишни таклиф қилди. Ҳужжат қабул қилиш якунланишига бир кун қолганди, лекин мен барибир Ригадаги Россия элчихонасига бордим. Ҳаммаси ўйлаганимдай осон эмас экан. Бир қатор ҳужжатни рус тилидаги таржимаси билан олиб келиш керак эди. Барига эртага куннинг охиригача улгуриш керак!
Лекин мен қайсар боламан. Қандайдир бир мўъжиза билан ҳужжатларни тўплай, нотариусдан менга таржима ва тасдиқлашни бир неча соат ичида қилиб беришга кўндира олдим. Эртаси куни яна Ригага йўл олдим.
Август ойида менга элчихонадан қўнғироқ қилиб, Россия халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) сиёсий таҳлил ва бошқарув кафедрасига бюджет асосида ўқишга кирганим билан табриклашди. Шундай қилиб, 21 ёшимда мен яна тўртинчи марта биринчи курсга қадам қўйдим.
Мен биринчи семестрни яхши тугатдим, чунки Латвия университетидаги ягона йил жуда яхши пойдевор бўлган экан. Биринчи январь сессиясидан сўнг бувим вафот этди... Отам олисда – баъзида гаплашиб туради ва ёрдамчи эмас. Бакалавриат, магистратура ва аспирантурада ўқиган 9 йилим давомида ўзимни ўзим таъминладим, чунки университетдаги ўқиш билан бир қаторда ишлардим ҳам.
Уруш ва рецидивистлар учун таржимон
- 2013 йилда гуманитар миссиянинг волонтёри сифатида Сурияга боришни таклиф қилишди. Ва мен бордим. Йўқ, қўрқинчли эмасди. Ҳа, портлашлар бўлганди...
Ўқиш билан бир қаторда таржималар бюросида бир неча йил ишладим. Тергов ва суд мажлислари вақтида маҳкумлар ва рецидивистлар учун оғзаки таржима қилиб берардим. Қонунга кўра Латвия фуқароларига суд ва сўроқ пайтида таржимон беришлари керак, бўлмаса улар суд ҳукми устидан шикоят келтиришлари мумкин эди.
Тез муносабат билдиришнинг фойдаси ҳақида
- Магистратурада ўқийман, Рождество таътили пайти. Берлинда ҳинд дўстларим билан кабоб еб ўтирардим. Ижтимоий тармоқдаги янгиликлар тасманини кўздан кечирардим, у ерда “Москвадаги латишлар” гуруҳи бор. Бекорчи гапларни ёзишарди: ким Ригага кетяпти, кимнинг жойи бор, шоколад олиб келинг. Ва бирдан у ерда: “Москва мультимедиа лойиҳасига латиш тилини биладиган киши керак” деган пост чиқиб қолди. Ўйладим: қизиқ, нимага уларга Москвада латиш тилини биладиган одам керак экан?
Кечқурун ёздим ва жавоб олдим – эртадан кейин суҳбатга келинг. Эртадан кейин Москвада бўлолмайман, чунки мен ҳозир Берлиндаман дея жавоб бердим. Йўқ, дейишди. Келсангиз эртадан кейин келинг ёки умуман келмаслигингиз мумкин. Кўп ўйламай, Москвага отландим. Берлиндаги таътилимни бир ҳафтага қисқартирдим.
Суҳбатда бир пайтлар Ригада журналистика билан шуғулланганимни айтдим: “Пик” радиосида бошловчи бўлганман, Латвиянинг “
Focus” портали ва бошқа нашрлари учун матн ёзганман. Бу мен қизиққан нарса эди. Мени продюсер вазифасига ишга олишди. Бир ой ўтиб бошловчи бўлдим. Бу ўз-ўзидан рўй берди. Форс-мажор ҳолати юзага келиб, зудлик билан эфирда бир кишини ўрнида чиқиш керак эди.
Беш йил илгари эса менга Sputnik Литва нашрига раҳбарлик қилишни таклиф қилишди. Лекин эфирдаги ишимни давом эттиравердим, бу учун ўз раҳбариятимдан миннатдорман. Улар менга ўз қобилиятларимни намойиш учун ҳамиша имконият бериб келишган.
- Ҳар қандай эфирдаги иш – бу, шубҳасиз, мен ҳаётда ҳис этган энг катта ҳузур-ҳаловат. Тил билан таърифлаб бўлмайдиган ҳис-туйғулар, мен у ерда бўлиш учун бор бисотимни беришим мумкин бўлган нирвана. Бу ерда мен “ижодий коррупционер”, чунки хизмат мавқеимдан ижодий лаззат учун фойдаланаман.
- Марат, сиз ҳақингизда кўпроқ билишни истардик. Шу боис, келинг, “савол-жавоб” шаклига қайтамиз. Сизнинг ҳолатингизда биринчи бўлиб бериладиган савол... Томирингизда, рус, яҳудий ва араб қони оқмоқда. Сиз ўзингизни ким деб ҳис қиласиз, қайси миллатга мансуб деб биласиз?
- Жуда яхши савол... Мен, эҳтимол, дунё фуқароси. Қандайдир космополитизм ҳақида эмас, балки ўзимнинг шахсий ҳисларим ҳақида гапиряпман.
Ватаним – бу Латвия, юз фоиз. “Туғилмоқ” сўзидан - мен у ерда туғилганман-ку. Лекин “Диёр”, ёки “Юрт” деган тушунчалар ҳам бор. Менинг Диёрим – бу Россия. У менга кўп нарса берди, мен бу ерда энг яхши дўстларни учратдим. Бу ерда менинг энг ёрқин романтик ҳиссиётларим бўлган. Севимли ишим бу ерда. Ҳаётимда рўй бераётган энг яхши нарсаларнинг бари шу ерда.
Миллат ҳақида гапирадиган бўлсак – гарчи Латвия фуқароси бўлсамда, мен латиш эмасман. Ҳисларимга қараб бир овозда русман деб айтолмайман, гарчи рус тилида туш кўрсамда. Менда бу қоннинг ярми оқаётган бўлсада, ўзимни араб деб ҳис қилмайман. Қанақа арабман? Мен бу маданиятда улғаймадим, улар тилини билмайман, диний эътиқодим бошқа.
Бу саволга қандай жавоб беришни билмайман. Чунки ўзимни дунёда ҳозир мавжуд бўлган бирор бу миллатдан бири деб ҳис этмайман. Балки, бирор вақт ярим миллатлик пайдо бўлар? Ўшанда мен ўзимни улардан бирига мансуб деб билишим мумкин. Бу, эҳтимол, мен умримнинг охиригача жавоб берадиган савол.
- Ўз ёшингизда сиз кўп нарсаларга эришдингиз. Ҳаётингизда тартиблилик ва мақсад қўйишлик борми?
- Йўқ, мен ялқовман. Менинг ҳеч қандай мақсадим йўқ, фақат орзулар бор. Ва улар ҳеч қачон моддий масалаларга боғлиқ бўлмаган. Масалан, мен бутун мамлакат ҳар чоршанба соат саккизда туриб, Sputnik радиосини ёқиб, бизнинг дастурларимизни тинглашини хоҳлайман. Sputnik
Литва сайтини кунига Литванинг 90 фоиз аҳолиси ўқишини, телеграм каналда эса бир миллион обуначи бўлишини истайман. Мана шунақа орзулар бор. Ўз маҳсулотинг муваффақияти ҳақида орзулар.
Гоҳида ҳаётимда иккига айрилиш нуқталари пайдо бўлади, иш режимини ўрнатган сменалар, ундан кейин тақдиринг қай томон қараб кетиши номаълум йўл. Шундай пайтлар мен олий кучларга дейманки: “Эй Худо, сенга ўз тақдиримни ишонаман, сенга ўз карьерамни ишонаман. Сендан бирор бир нарса сўрамайман, балки сенга уни сенга ишонаман”. Буни чин дилдан, самимий айтиш керак. Ва бари қандайдир ҳал бўлиб кетади...
- Сиз икки марта сиёсатшуносликка ўқишга кирганмиз. Бу тасодифми ёки онгли равишда қилинган танлов?
- Биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам бу онгли равишда танланган эди. Мени бувим билан бобом улғайтиришди, эрталабдан кечгача телевизорда янгиликлар дастурлари кетарди. Ҳамма болалар мультик томоша қилса, мен эса “Вести” ёки “Новости на ОРТ”ни кўрардим.
Мана шундай мисол: 1999 йил, тўққиз ёшдаман, тўртинчи синфни тугатяпман. Ким синфда Примаковнинг “Атлантика устидан қайрилиши” ва бу нимага боғлиқлигини ҳаммага тушунтириб, ҳикоя қилиб бера оларди. Мен эса тушунтириб, ҳикоя қилиб бера олардим.
- Ёшлигингизда ким бўлишни истагансиз? Сиёсатшунос ёки журналист бўлмаганингизда, қаерда ишлаган бўлардингиз?
- Аниқ ва тез жавоб бераман: Рига — Саласпилс 6317-автобус ҳайдовчиси. Мен болалигимда кичкина Саласпилсдан пойтахтга одамларни ишга ташишдиган айнан мана шу йўналишда юришни истардим. Кейин эса улар ҳориб, ишдан уйга қайтишади. Сен эса уларни яна уйига элтиб қўясан. Уларга қандайдир чипта, талончалар берасан. Ёшлигимда машина рулини ўйнардим ва ҳайдовчи бўлишни орзу қилардим, бироқ бу амалга ошмади. Ҳалигача машина ҳайдаш учун гувоҳномам йўқ, шунга автобус ҳайдашга ҳеч ким йўл қўймайди. (Маъюсланади). Шунга журналист бўлиб ишлашга тўғри келади...
Агар бойиб кетсам, ўзига автобус сотиб оламан. Кейин одамларни Ригадан Саласпилсдан бепул ташийман. Чипталарни шунчаки имзом билан тарқатаман. Мана шундай бўлади.
Икки рақобатчи: мусиқа ва сиёсатшунослик
- Сиёсатшуносга яна айрим муайян сифатлар асқатади. Масалан, хотирани ишлаб чиқиш. Бунга менинг мусиқада олган таълимим ёрдам берди. Мен мусиқа мактабининг фортепиано синфини тугатганман, бир пайтлар менга мусиқий карьерани башорат қилишган: коллеж, кейин мусиқий академия. Бироқ мен мусиқага сиёсатшунослик билан хиёнат қилдим. (Жилмаяди).
- Сиз бирор нарса чалиб турасизми, уйингизда мусиқий асбоб борми?
- Латвияда пианином бор, уни вақти-вақти билан реставрация қилиб тураман, уйга борган пайтим чалиб тураман. Москвада эса кам чаламан. Бирор бир вазиятда чалишим мумкин. Масалан, йирик савдо марказларида дўстларим илтимоси билан у ерга харид учун келган пайтимизда. Биласизми, баъзида уларнинг лоббисида хоҳловчилар учун синтезаторлар туради. Асосан классик куйларни ижро этаман.
- Классик куй – энг севимлим. Менга симфоник оркестрлар жуда ёқади, уларни соатлаб тинглашим мумкин. Ишга бораётганимда ёки қайтаётганимда бирор концертни тинглаб бораман.
Кейин 80-90 йиллар ретросини яхши кўраман – ҳам совет, ҳам чет эл қўшиқлари. Маҳаллий ярим шансон ҳам шулар жумласидан.
- Баъзида – ҳамиша ҳам бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди. Тарихий адабиёт, автобиография, хотираларни яхши кўраман. Фақат қоғоз шаклидагисини. Мени замондан ортда қолган деб аташингиз мумкин, лекин мен китоб билан тўлиқ лаззат олиш учун тактил мулоқот ўрнатиш зарур деб ҳисоблайман. Бу бир қиз билан танишиш каби: сен у билан интернетда гаплашишинг мумкин, учрашув тайинлаб учраша оласанми? Фарқини тушуняпсизми?
- Ҳаётингиздаги яна бир муҳим иш – футбол. Сиз нафақат “Локомотив”нинг фаол мухлиси, балки Москвадаги ватандошларингиз жамоаси мураббийи ҳам.
- Болалигимда футбол иккинчи телевизордаги жанр эди, мен тўрт ёшдан бери кўриб келган сиёсатдан ташқари. Лекин аввал бошида менга футбол билан шуғулланишга рухсат беришмади: “Бармоқлар... Худо кўрсатмасин, уларга бирор нарса бўлиб қолса, ҳеч қачон, бу тақиқланади”. Шунга мен ҳовлида болалар билан яширинча ўйнашимга тўғри келарди. Мусиқий мактабни тугатганимдан кейин бу менинг катта хоббим бўлиб қолди.
Латвияда С тоифадаги мураббийлик лицензиясини олганман ва у менга 14 ёшгача бўлган болаларни машқ қилдиришга имкон беради.
Мен Москвада Латвиядан бўлган талабаларни тўпладим ва Ҳаваскор футбол лигасида саккиз йил ўйнаган “Турайда” жамоасини ташкил этдик. Лекин асосийси – мен профессионал арбитр ва республиканинг бу спорт тури бўйича энг ёш ҳаками эдим. Кўчиб ўтишимга қадар мини-футбол бўйича мамлакат олий лигасида ва катта футболнинг биринчи лигасида ишлаганман.
- Ўгай ака-ука, опа-сингилларингиз борми?
- Отамнинг жами 13 фарзанди бор. Мен тўнғичи – яна 12 та. Оила мавзусини давом эттираётиб, мен учун муҳим бўлган бир нарсани айтмоқчиман. Мана сиз яқин инсонлар ҳақида гапиряпсиз, менинг эса, ҳа, яқинларим йўқ, оилам йўқ деб жавоб бергим келяпти. Лекин ҳозир мен вақтимнинг катта қисмини агентликда ўтказаман – унда мен учун яқинроқ киши ким? Амалда бу менинг оилам. Менда бошқа йўқ. Ва мен бу ерга ҳамиша қайтим келади. Уйга, Латвияга кетган пайтимда дарров қумсай бошлайман – тезроқ қайтсам дейман.
- Сиз хушчақчақ ва ёқимли кишисиз. Яхши ҳазил қилишни биласиз. Бу касбингизда ёрдам берадими?
- Ёрдам беради, чунки ҳазил – бу фикр тезлиги ва ўткирлиги. Энг муҳими, бу журналистда бўлиши шарт. Эфир чоғида бир зумда мавзуни алмаштириш, ниманидир сўраш. Ҳатто жиддий вазиятларга гоҳида ҳазил билан кўтаринги руҳ киритиш мумкин, омма буни яхшироқ тушуниши учун.
Матнларда ҳам, албатта. Одам ҳазил билан ёзган матн жуда осон ўқилади. Афсуски, сўнгги пайтларда буни учратиш қийин.
Ҳазиллашиш ҳисси, ҳойнаҳой, менга мерос бўлиб ўтган. Бобом ҳам шунақа эди.
- Пенсияда нима билан шуғулланган бўлардингиз?
- Бир сирни очаман: мен аллақачон пенсиядаман. Латвия қонунларига кўра мен 16 ёшимдан боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан. Шу боис мен – ишловчи пенсионер. Бироқ Латвияда пенсия катта эмас, унинг бир ўзига яшаб бўлмайди. Шунга қўшимча пул ишлашга мажбурман. (Кулади).
Пенсионер сифатида мен истаган пайтим ишни тугатиб, орзу қилган ишим билан шуғулланишим мумкин. Миянинг ишлаш қобилияти ва фикрлаш даражасининг ўзига баҳо беришидан бари тамом эканини англасам, ором олиш фурсатим келган бўлади...
Умримнинг охирида Латвияда яшашни истардим. У пенсионерлар учун ажойиб мамлакат, айниқса пули борлар учун. У ерда Москвада бўлгани каби бундай жўшқинлик йўқ. Нима билан шуғалланаман? Ёдингизда бўлса керак - Рига — Саласпилс 6317-автобусини ҳайдаш. Фақат бу пайтга келиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга улгуриш керак.