Россия қўшинлари олдинга силжимоқда: Мудофаа вазирлиги ҳисоботи
22:35 25.07.2023 (янгиланди: 14:59 26.07.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари қўшинлари УҚКнинг барча ҳужумларини муваффақиятли қайтариб, айрим ҳудудларда ҳужумга ўтишга ва душман мудофаа чизиғини ёриб киришга муваффақ бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи 25 июль ҳолатига:
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Белогоровка, ДХРнинг Зайцево, Первомайское, Мариинка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 8та ҳужумини қайтарди.
ДХРнинг Григоровка ва Константиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28, 54механизациялашган, 80-ҳаво ҳужуми бригадалари ва 107-ҳудудий мудофаа бригадалари бўлинмаларига зарба берилди.
Шунингдек, Григоровка ва Спорное аҳоли пунктлари ҳудудларида УЫКнинг 3-штурм бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 4-оператив батальонининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Кун давомида ушбу йўналишда Украина 280 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3та танк, 5та зирҳли жанговар машинаси, 8та пикап, Польшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита "Мста-Б" гаубицаси, учта "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, АҚШда ишлаб чиқилган артиллерияга қарши радари - AN/TPQ-36 йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Нововодяное ва ДХРнинг Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг тўртта ҳужумини қайтарди.
Подполковник Буйловнинг моҳир қўмондонлиги остида 15-мотоўқчилар бригадаси бўлинмалари фронт бўйлаб тўрт километр олға силжишга муваффақ бўлишди ва Сергеэвка посёлкасини озод қилишди. Душман мудофааси 2 км ичкарисига ёриб ўтилди.
Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида гвардия полковниги Василев қўмондонлигидаги 234-ҳаво десант полки бўлинмалари душман ҳужумини қайтарди ва қарши ҳужумга ўтиб, Украина Қуролли Кучлари мудофааси чуқурлигига 1,5 км ичкарисига киришга муваффақ бўлинди.
ДХРнинг Терний аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди. Терний, Торское ва Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 21, 63, 67-механизациялашган бригадалари, шунингдек, Украина Миллий гвардиясининг 5-оператив бригадасининг ишчи кучи ва техникасига артиллерия зарбалари берилди.
ДХРнинг Торское ва ЛХРнинг Новолюбовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 44-мотоўқчилар бригадаси ва 100-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Кун давомида ушбу йўналишда душман йўқотишлари 190 нафар ҳарбий хизматчи, 6та зирҳли жанговар машина, 5та пикап, иккита Д-20, битта Д-30 гаубицалари, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АТ/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи ҳудудида бир суткада душманнинг тўртта ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
Запороже вилояти, Новоивановка аҳоли пункти ҳудудида 110-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди.
Запороже йўналишида армия авиацияси ва артиллерияси . Запороже вилоятининг Зелений Гай, Мирне, Орехов, Малая Токмачка ва Пятикҳатки аҳоли пунктларида УҚКнинг 33 ва 47механизациялашган бригадалари, 35 - денгиз пиёдалари бригадалари, 108чи ва 119-сонли ҳудудий мудофаа бўлинмаларига зарба берди.
Бундан ташқари, Запороже вилоятининг Дорожнянка қишлоғи ҳудудида Украинанинг учта қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Запороже вилоятидаги Малая Токмачка ва Орехов аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 33-механизациялашган бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 15-оператив бригадасининг ўқ-дори ва ёқилғи омборлари йўқ қилинди.
Ушбу ҳудудларда душман кун давомида душманнинг 140 нафар ҳарбий хизматчиси, битта танк, тўртта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 гаубицаси, иккита Д-20 ва "Гиацинт-С" гаубицалари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Молчаново, Петропавловка, Берестовое, Кисловка Харьковской области ва Стельмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14, 43 механизациялашган бригадалари ва 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Кун давомида душман 35 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, иккита Д-20 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/TPQ-50 артиллерияга қарши радарини йўқотди.
Херсон йўналишида бир суткада 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, ўнта техника, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия қурилмаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 122та ҳудудда жойлашган 113 артиллерия бўлинмалари ўқ отиш позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Бундан ташқари, Черкасский вилоятининг Вязовок қишлоғи ҳудудида чет эллик ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш пункти йўқ қилинди.
Житомир вилоятидаги Чуднов аҳоли пункти яқинида Украинага Ғарб давлатларидан етказиб берилган ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва ҳарбий техника омборлари йўқ қилинди.
ДХРнинг Первомайское ва Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 42, 63 механизациялашган бригадалари ва 35-денгиз пиёдалари бригадаларининг қўмондонлик пунктларига зарба берилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида Запороже вилояти Новодаровка аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг Ми-24 вертолётини уриб туширди.
Шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракета тизимининг 10та ракетаси тутиб олинди.
ЛХРнинг Лисичанск, ДХРнинг Попасная, Петровске, Лозовоэ, Энергодар, Зелений Гай, Запороже вилоятининг Балочки ва Сладка Балка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 22 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
ЛХРнинг Лисичанск, ДХРнинг Попасная, Петровске, Лозовоэ, Энергодар, Зелений Гай, Запороже вилоятининг Балочки ва Сладка Балка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 22 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 457 та самолёт, 244 та вертолёт, 5258 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета комплекси, 10889 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1139 та кўп ёппасига ўт очиш реактив тизимлари жанговар техникаси, 5684 та дала артиллерия мосламалари ва миномётлар , шунингдек, 11888та махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.