Ёмғир ва иссиқ ҳарорат — Ўзбекистонда 26 июль учун об-ҳаво

© Unsplash/ Loren GuДождь и солнце за окном.
Дождь и солнце за окном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳарорат +44 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Эртага, 26 июль куни республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +25-27, кундузи +40-42 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момқаладироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25-30, кундузи +39-44 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25-30, кундузи +39-44 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +30-35 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0