https://sputniknews.uz/20230725/buxoroda-birinchi-shamol-turbinasi-ornatildi-37189634.html
Бухорода биринчи шамол турбинаси ўрнатилди
Бухорода биринчи шамол турбинаси ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони инвестори Бухорода биринчи шамол турбинаси қурилди.
2023-07-25T18:31+0500
2023-07-25T18:31+0500
2023-07-25T18:31+0500
энергетика
шамол
шамол электр станцияси
бухоро
саудия арабистони
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37189775_0:101:1080:709_1920x0_80_0_0_11f47a4df4e7133c18beda4b4990b057.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бухоро вилоятида биринчи йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Саудия Арабистонининг “АСВА Повер” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр станцияси қурилмоқда. Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади. Мазкур электр станцияларининг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.Лойиҳа доирасида узунлиги 260 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари қурилади. Мазкур электр узатиш тармоқлари энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37189775_0:0:1080:810_1920x0_80_0_0_e68e12330d0d0816148c0bfc7ac8d620.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони бухоро шамол турбинаси энерегетика муқобил
саудия арабистони бухоро шамол турбинаси энерегетика муқобил
Бухорода биринчи шамол турбинаси ўрнатилди
Ушбу лойиҳа доирасида жами 158 та мана шундай йирик шамол турбиналари ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бухоро вилоятида биринчи йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Саудия Арабистонининг “АСВА Повер” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр станцияси қурилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида бугун, 25 июль куни "Энвисион" компаниясининг (Хитой) биринчи 6,5 МВт қувватли турбинаси ўрнатилди. Турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади.
Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади. Мазкур электр станцияларининг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.
Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Лойиҳа доирасида узунлиги 260 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари қурилади. Мазкур электр узатиш тармоқлари энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.