“Нақадар аҳмоқ”: Трамп Байденни АҚШнинг муҳим сирини ошкор қилганлиги учун танқид қилди

© AFP 2023 / Seth Herald/Getty ImagesДональд Трамп, архивное фото
Дональд Трамп, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Трампнинг маълум қилишича, ҳозир ядровий қуролдан фойдаланиш хавфи туфайли АҚШ тарихидаги “энг хавфли давр”.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Пентагонда артиллерия ўқ-дорилари етишмаслигини тан олган Оқ уй раҳбари Жо Байденни танқид қилди.
Аввалроқ Байден Украина Қуролли кучларига кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш Ғарб давлатлари оддий снарядлар ишлаб чиқаришни кўпайтиргунига қадар вақтинчалик чора эканлигини маълум қилганди.
Трампнинг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, ҳозир ядровий қуролдан фойдаланиш хавфи туфайли АҚШ тарихидаги “энг хавфли давр”.
“Бизнинг инсон (раҳбар - таҳр.) эса нима қилаётганини тушунмаяпти. Бу инсон ўрнидан туриб, бутун дунёга ўқ-дориларимиз йўқлигини айтди”, — деди собиқ президент.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг ваколат муддати тугаган пайтда АҚШдаги ҳарбий омборлар “бўғзигача тўлдирилган эди”.
“Биз буларнинг ҳаммасини бергандик. Агар ҳаммасини тарқатган бўлсанг — бу даҳшатли ҳолат. Бундан ҳам ёмонроқ ягона нарса, бу ҳақда бутун дунёга айтиш. У Хитой ва бошқа душман давлатларга бизда ўқ-дори йўқлигини айтди <...> Ўйлаб кўринг. Қандай қилиб шунчалик аҳмоқ бўлиш мумкин?” – дея савол билан юзланган Трамп.
Янгиликлар лентаси
0