Silk Avia бир ойга чипталар нархини пасайтиради

© Uzbekistan Airports "Silk Avia" авиакомпанияси
Silk Avia авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Август ойида Silk Avia барча йўналишларга чипталар нархини пасайтиради.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. 1 августдан 31 августгача Silk Avia барча йўналишларга чипталар нархини пасайтиради, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Хабарда айтилишича, ушбу даврда Самарқандга 12 еврога, Фарғона ёки Наманганга 10 евро, Бухорога эса бор-йўғи 17 еврога учиш мумкин бўлади.
“Уч ойлик парвозлар натижаларига кўра, биз қулайроқ жадвал ишлаб чиқдик, энг оммабоп йўналишларни кучайтирдик, шунингдек, чегирма акциясини бошладик. Нисбатан кичик самолёт паркига қарамай, биз Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларининг ички ташувларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилмоқдамиз”, — дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Авиачипталарни 21-июлдан бошлаб авиаташувчининг расмий www.silk-avia.com сайти, +99855 501-22-12 алоқа маркази ёки Ўзбекистон халқаро аэропортлари кассаларида арзонлаштирилган нархларда харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Silk Avia учта тарифга эга. Оддий тарифида фақат 5 кг қўл юки тақдим этилади — юклат махсус ўлчамга мос келиши керак — 40см х 30см х 20см. Осон тарифи ҳам қайтарилмайдиган, лекин қайта брон қилиш ва 10 кг гача қўшимча багаж олиш имконияти мавжуд. Омад тарифига 20 кг гача юк, қайта брон қилиш ва чиптани қайтариш киради.
Илгари амалда бўлган жадвал бўйича парвозлар учун чипта сотиб олган йўловчилар ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилинади ва уларга бепул қайта брон қилиш ёки тўловни тўлиқ қайтариш таклиф этилади.
Янгиликлар лентаси
0