Telegram’да Stories функцияси ишга тушди — видео

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Stories "чат" рўйхатининг юқори қисмидаги бўлимга жойлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Telegram мессенжерида Stories функцияси ишга туширилди. Улардан ҳозирча Premium обуначилари фойдаланиши мумкин.
Stories (ҳикоялар) "чат" рўйхатининг юқори қисмидаги бўлимга жойлаштирилган. Функциядан мессенжер иловасини янгилаш орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

Stories функциясида келтирилишича, мазкур хизматдан фойдаланиш ҳозирча (июль ойида) Premium обуначилари учун очиқ.

У ерга фотосуратлар ва видеоларни жойлаштириш, таҳрирлаш, сарлавҳалар, ҳаволалар қўшиш ва бошқа одамларни белгилаш ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Stories функцияси ишга туширилиши ҳақида маълум қилганди. Дуровнинг таъкидлашича, фойдаланувчиларга ҳикояларнинг ҳар бирини ким кўриши мумкинлигини танлашга рухсат берилади - барча фойдаланувчилар, фақат мумкин бўлган истиснолар билан контактлар, бир нечта танланган контактлар ёки яқин дўстлар рўйхати.
Янгиликлар лентаси
0