Тез орада Telegram’да Stories функцияси ишга тушади — унинг афзаллиги нимада?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишTelegram
Telegram - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирда форматни синовдан ўтказиш якунланмоқда, функция июль ойи бошида фойдаланувчиларга тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Тез орада Telegram мессенжерида Stories функцияси ишга туширилади, дея хабар берди ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров.
Павел Дуровнинг ёзишича, кўп йиллар давомида Telegram фойдаланувчилари Stories функциясини қўшишни сўрашган, бироқ ишлаб чиқувчилар уни яқинда жорий этишга қарор қилишган.
Унинг сўзларига кўра, ёпиқ тестлардан сўнг ҳатто скептиклар (ҳамма нарсага ишончсизлик, шубҳа билан қарайдиган одам) ҳам бундан мамнун бўлишган.
“Дастлаб, биз бунга қарши эдик, чунки Stories аллақачон ҳамма жойда бор. Бироқ, агар биз фойдаланувчиларни тингламасак ва мавжуд форматларни янгиламасак, Telegram Telegram бўлмас эди. Тез орада биз Telegram форматида Stories функцияси ишга туширамиз”, — деб ёзди Дуров.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда форматни синовдан ўтказиш якунланмоқда, функция июль ойи бошида фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Дуровнинг таъкидлашича, фойдаланувчиларга ҳикояларнинг ҳар бирини ким кўриши мумкинлигини танлашга рухсат берилади - барча фойдаланувчилар, фақат мумкин бўлган истиснолар билан контактлар, бир нечта танланган контактлар ёки яқин дўстлар рўйхати.
Ҳикоялар ўзлари "чат" рўйхатининг юқори қисмидаги бўлимга жойлаштирилади. Уларни "Контактлар" бўлимида махсус "Яширин" рўйхатда яшириб қўйиш мумкин.
Шунингдек, сурат ва видеоларни таҳрирлаш воситалари, имзолар ва бошқа одамларни белгилаш имконияти қўшилади.
Бундан ташқари, мессенжер смартфоннинг олд ва асосий камералари томонидан олинган сурат ва видеоларни бир вақтнинг ўзида эълон қилиши мумкин бўлади.
Шунингдек, фойдаланувчилар ҳикоянинг қачон тугашини танлашлари мумкин. Масалан, 6, 12, 24 ёки 48 соатдан кейин ёки ҳар бири учун индивидуал махфийлик созламалари билан ўз саҳифаларида ҳикояларни доимий равишда кўрсатишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0