Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатларининг навбатдаги учрашуви Самарқандда ўтказилади

© Fotolia / V_aplВид на Медресе Шер-Дор в Самарканде, Узбекистан
Вид на Медресе Шер-Дор в Самарканде, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонида ўтказилган саммитда иштирокчилар навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашув Самарқанд шаҳрида ўтказилади, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

"Саммит иштирокчилари Ўзбекистоннинг “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашди", - дейилади хабарда.

Саммитда бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.

"Минтақамизда Кўрфаздаги ҳамкорлар томонидан ташкил этилган инвестиция фондларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва етакчи банклар фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдормиз. Шунингдек, “яшил” энергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш мақсадида алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳим, деб ҳисоблайман", – деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонида ўтказилган саммитда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Янгиликлар лентаси
0