https://sputniknews.uz/20230720/shavkat-mirziyoev-saudiya-arabistoni-sammit-taklif-36996921.html
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтган саммитда қандай таклифларни илгари сурди?
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтган саммитда қандай таклифларни илгари сурди?
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
2023-07-20T08:45+0500
2023-07-20T08:45+0500
2023-07-20T13:07+0500
сиёсат
саудия арабистони
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/36996570_97:177:1200:798_1920x0_80_0_0_1063672bb81f6e9dfa3a0adce38c7283.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Шайх Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд раислигида ўтган тадбирда иштирок этган давлат етакчилари:Кун тартибига мувофиқ, конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.Мирзиёев ўз нутқида Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқ эканини, яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом дини уларнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.Мовароуннаҳр ва Арабистон диёрлари ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболарнинг беқиёс хизматлари борлиги қайд этилди. “Барча муҳаддисларнинг пешвоси” – улуғ аллома Имом Бухорий ана шундай сиймолардан биридир.Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.Ушбу ижобий тажрибадан келиб чиқиб, минтақалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни бир қатор йўналишларда кенгайтириш таклиф этилди.Сиёсий соҳадаЎзбекистон раҳбари кенг қамровли ҳамкорликни турли форматларда ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.“Биродар давлатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштириш мақсадида келгусида кўп томонлама Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик Битимини ишлаб чиқиш масаласини ўрганиш таклиф этилди”, дейилади хабарда.Иккинчи йўналиш – юқори технологиялар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликДавлат раҳбари инновациялар, “сунъий” интеллект, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, нано- ва биотехнологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик платформалари ва ишчи механизмларини яратиш зарурлигини қайд этди. Бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.Учинчи йўналиш савдо ва транспорт боғлиқлигини кучайтиришдан иборатДавлат раҳбари Кўрфаз давлатлари билан эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу муносабат билан кўп томонлама Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф этилди.Транспорт ва транзит соҳасида Ўрта транспорт коридорида энг мақбул тарифларни қўллаш, Афғонистон орқали мавжуд мультимодал йўлаклардан кенг фойдаланиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни мақсадли субсидиялаш ёрдамида кўпайтириш таклифи билдирилди.Давлат раҳбари ҳамкорларни Кўрфаз давлатларини энг яқин ва қулай йўл орқали минтақа билан боғлайдиган Транс-Афғон темир йўлини қуриш стратегик лойиҳасида фаол иштирок этишга чақирди.Навбатдаги муҳим йўналиш – экология ва иқлим ўзгариши масалалариЎзбекистонда очилаётган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида биргаликда халқаро тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.Иштирокчиларнинг эътибори бешинчи йўналиш – туризм соҳасига қаратилди“Кўрфаз – Марказий Осиё” ягона визасиз сайёҳлик маконини ва туристлар учун мўлжалланган замонавий кластерларни яратиш, қўшма туристик маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти, деб эълон қилинган Хива шаҳрида минтақалар етакчи сайёҳлик операторлари форумини ўтказиш таклиф қилинди.Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатларига қарши биргаликда курашиш масаласига алоҳида тўхталинди.Бундан ташқари, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш соҳасида, шунингдек, бундай таҳдидларнинг интернет ва воситалар орқали тарқалишидан ёшларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.Ўзбекистон президенти Афғонистонда тинчликка эришиш масалаларига тўхталиб ўтди.Йиғилиш якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.Саммит иштирокчилари Ўзбекистоннинг “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашди.
саудия арабистони
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/36996570_216:167:1130:852_1920x0_80_0_0_dedff6e731bf9064de5f56cde6f1c19b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев марказий осиё мамлакатлари ва кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити
шавкат мирзиёев марказий осиё мамлакатлари ва кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтган саммитда қандай таклифларни илгари сурди?
08:45 20.07.2023 (янгиланди: 13:07 20.07.2023) Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Шайх Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд раислигида ўтган тадбирда иштирок этган давлат етакчилари:
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров
Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов
Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний
Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
Ўмон Султонлиги бош вазири ўринбосари Асад бин Ториқ ал-Саид
Баҳрайн Подшоҳининг махсус вакили Шайх Носир бин Ҳамад Ал Халифа ҳамда Кенгаш бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будайвий
Кун тартибига мувофиқ, конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мирзиёев ўз нутқида Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқ эканини, яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом дини уларнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.
Мовароуннаҳр ва Арабистон диёрлари ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболарнинг беқиёс хизматлари борлиги қайд этилди. “Барча муҳаддисларнинг пешвоси” – улуғ аллома Имом Бухорий ана шундай сиймолардан биридир.
“Мусулмон дунёсидаги олтита буюк муҳаддиснинг икки нафари минтақамизда туғилиб камол топгани, қадимий Бухоро эса “Қуббатул Ислом” номи билан шуҳрат қозонганидан ғурурланамиз. Маълумки, тўққизинчи аср бошида Аббосийлар давлатининг пойтахтидаги “Донишмандлар уйи” академияси Марказий Осиёлик 200 дан ортиқ алломалар илмий фаолият олиб борганлар. Мусо Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино каби улуғ алломаларимиз эса бебаҳо илмий асарларини айнан гўзал ва мукаммал араб тилида яратиб, бутун дунёда шон-шуҳрат қозонганлар", – деди Ўзбекистон раҳбари.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
Ушбу ижобий тажрибадан келиб чиқиб, минтақалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни бир қатор йўналишларда кенгайтириш таклиф этилди.
Ўзбекистон раҳбари кенг қамровли ҳамкорликни турли форматларда ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.
“Биродар давлатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштириш мақсадида келгусида кўп томонлама Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик Битимини ишлаб чиқиш масаласини ўрганиш таклиф этилди”, дейилади хабарда.
Иккинчи йўналиш – юқори технологиялар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик
Давлат раҳбари инновациялар, “сунъий” интеллект, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, нано- ва биотехнологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик платформалари ва ишчи механизмларини яратиш зарурлигини қайд этди. Бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
"Минтақамизда Кўрфаздаги ҳамкорлар томонидан ташкил этилган инвестиция фондларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва етакчи банклар фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдормиз. Шунингдек, “яшил” энергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш мақсадида алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳим, деб ҳисоблайман", – деди президент.
Учинчи йўналиш савдо ва транспорт боғлиқлигини кучайтиришдан иборат
Давлат раҳбари Кўрфаз давлатлари билан эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу муносабат билан кўп томонлама Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Транспорт ва транзит соҳасида Ўрта транспорт коридорида энг мақбул тарифларни қўллаш, Афғонистон орқали мавжуд мультимодал йўлаклардан кенг фойдаланиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни мақсадли субсидиялаш ёрдамида кўпайтириш таклифи билдирилди.
Давлат раҳбари ҳамкорларни Кўрфаз давлатларини энг яқин ва қулай йўл орқали минтақа билан боғлайдиган Транс-Афғон темир йўлини қуриш стратегик лойиҳасида фаол иштирок этишга чақирди.
Навбатдаги муҳим йўналиш – экология ва иқлим ўзгариши масалалари
Ўзбекистонда очилаётган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида биргаликда халқаро тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Иштирокчиларнинг эътибори бешинчи йўналиш – туризм соҳасига қаратилди
“Кўрфаз – Марказий Осиё” ягона визасиз сайёҳлик маконини ва туристлар учун мўлжалланган замонавий кластерларни яратиш, қўшма туристик маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти, деб эълон қилинган Хива шаҳрида минтақалар етакчи сайёҳлик операторлари форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатларига қарши биргаликда курашиш масаласига алоҳида тўхталинди.
Бундан ташқари, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш соҳасида, шунингдек, бундай таҳдидларнинг интернет ва воситалар орқали тарқалишидан ёшларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон президенти Афғонистонда тинчликка эришиш масалаларига тўхталиб ўтди.
“Бизнинг минтақаларимиз ташаббускор бўлиб, катта-катта минбарлардан Афғонистон муаммоларига бутун дунё эътиборини жалб этишимиз, афғон халқининг ҳаётини енгил қилишга муносиб ҳисса қўшишимиз керак”, – деди давлат раҳбари.
Йиғилиш якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Саммит иштирокчилари Ўзбекистоннинг “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашди.