АҚШ кассетали ўқ-дориларига Россия қандай жавоб қайтаради
© AP Photo / AP Photo / Sven KaestnerКассетные боеприпасы
© AP Photo / AP Photo / Sven Kaestner
Oбуна бўлиш
Россиянинг “қарши жавоби” УҚК пиёдалари ва ҳарбий техникаси йўқотишларини бир неча бор кўпайтиради ва шу билан махсус операциянинг мақсадларига эришишни тезлаштиради.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Америкаликлар оддий ўқ-дорилар етишмаслиги ва чорасизлик туфайли Киев режимини кассетали артиллерия снарядлари билан таъминламоқда – УҚК қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учради. Россия қурол танлашда анча кўпроқ жанговар ресурсларга ва эркинлик даражасига эга, шу жумладан самарали кассетали ўқ-дорилар — тактик ракеталар, ҳаво бомбалари, реактив ва артиллерия снарядларига эга. Шунинг учун рус қўшинларининг “жавоби” қақшатқич бўлади.
Россия президенти Владимир Путин Россия УҚК томонидан Американинг 155 мм кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишига жавоб қайтаришини айтди: “Шу пайтгача биз бу ишни қилмаганмиз, фойдаланмаганмиз, бизда бунга эҳтиёж йўқ эди”.
Путиннинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу жиноий таъминотга яхши кун кечираётгани учун эмас, балки ўқ-дориларнинг кескин танқислигини бошдан кечираётгани учун қарор қилган.
Америка ҳарбий-саноат мажмуаси ойига 15 мингта артиллерия снарядларини ишлаб чиқаради. НАТОнинг барча Европа давлатлари худди шу давр ичида 25 минг дона 155 мм снаряд ишлаб чиқаради, УҚК эса саккиз кун ичида 40 минг снаряд сарфлайди.
Ғарб ҳарбий саноат салоҳиятини кескин оширишга қодир эмас, бунинг учун йиллар керак бўлади. Пентагон 2028 йилга бориб 155 мм снарядлар ишлаб чиқаришни 6 баробарга оширишни режалаштирмоқда, яқин беш йил ичида Украина билан нима бўлишини эса ҳеч ким билмайди.
Россия армияси кассетали ўқ-дориларнинг катта арсеналига эга. Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россияда “барча ҳолатлар учун” самарали намуналар борлигини таъкидлаган эди. Эътибор беринг, АҚШ, Россия ва Украина кассетали ўқларни тақиқлаш бўйича 2008 йилдаги Дублин конвенциясига қўшилмаган.
Россия Федерацияси қуролли кучларида “Мста” ва “Акация” ўзиюрар артиллерия тизимлари учун кассетали артиллерия снарядлари, “Смерч” ва “Ураган” залп ҳужум реактив снарядлари, бир нечта турдаги ва калибрли ҳаво бомбалари, шунингдек “Искандер” ракеталарининг жанговар каллакли кассеталари мавжуд. Қолаверса, АҚШ ихтиёрида бўлганидан номутаносиб равишда кўпроқ миқдорда.
Россиянинг “қарши жавоби” УҚК пиёда қўшини ва ҳарбий техникадаги йўқотишларини бир неча бор кўпайтиришни кафолатлайди, чунки очиқ ҳавода душман қўшинларига қарши “кассеталар” дан фойдаланиш энг кучли зарар етказувчи усул ҳисобланади.
Американинг Россия билан “охирги украиналиккача” прокси уруши УҚК учун мутлақо даҳшатли тус олади, аммо махсус ҳарбий операциянинг асл мақсад ва вазифаларига таъсир қилмайди. Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш қайтариб бўлмайдиган жараёндир.
Совуқ урушнинг қайноқ акс-садоси
Вашингтон Киевга (М109 Paladin ўзиюрар артиллерия тизими ва отиш масофаси 30 км гача бўлган М777 гаубицалари учун) тахминан 40 йил олдин ишлаб чиқарилган бир неча юз минг M864 155 мм кассетали артиллерия снарядларини топширмоқда. 72 фаол реактив снаряд (48 пиёда қўшинларга қарши ва 24 танкга қарши) ўрнатилган снаряднинг йўқ қилиш радиуси 150 метргача.
M864-дан фойдаланиш УҚКга Россия қўшинларининг қатламли мудофаасини бузишга ёки “миналарни тозалаш”га “иккинчи имкон” ни бермайди. Украина артиллерияси 2014 йилдан бери совет типидаги кассетали ўқ-дорилардан, жумладан, “Точка-У” ракеталаридан фойдаланмоқда.
Аввалроқ Пентагон НАТОнинг бошқа давлатлари томонидан УҚКга кассетали снарядлар топширилгани ҳақида хабар берган эди. Фронт олд қисмида танкга қарши француз-швед BONUS снарядлари аниқланди.
Американинг “Foreign Policy” журнали хабар беришича, Dual-Purpose Improved Conventional Munition (DPICM) ўқ-дориларини етказиб берувчилардан бири Туркия бўлиб, Совуқ уруш даврида DPICM кассетали снарядлари АҚШ лицензияси остида ишлаб чиқарилган. Бу таъминотларнинг барчаси Украина ҳарбий ҳаракатлар театридаги ҳолатни (кучлар мувозанати) ўзгартирмади.
АҚШ армияси 1960 йиллардан бери Жануби-Шарқий Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида фаол қўлланилаётган кассетали ўқ-дорилар ихтирочиси ҳисобланади. Бироқ, Америка кассетали снарядлари “мўжизавий қурол” эмас ва фақат УҚКни демилитаризация қилиш, Киев режимининг қулашини тезлаштириши мумкин. Шу билан бирга, Пентагон нуқсонлар даражасини 6 фоизга баҳолади (ҳар бир юз минглаб снарядларнинг 72 та танкга қарши ва пиёда қўшинларга қарши ўқ-дориларидан тўрттаси жанг майдонида портламай қолади). АҚШнинг миналардан тозалаш бўйича мутахассислари фикрича, 30 фоизгачаси портламайди. Қандай бўлмасин, минглаб “уйқудаги бомбалар” жанговар фойдаланишдан кейин кунлар, ойлар ва йиллар ўтиб тинч аҳолига зарба беради. Эътибор беринг, рус кассетали ўқ-дорилари нишонларга тегмаган тақдирда ўзини ўзи йўқ қилиш механизмига эга.
Ҳар эҳтимолга қарши
Россия Федерацияси қуролли кучлари кассетали қуролларнинг кенг доирасига эга. Душман ҳудуднинг ичидаги зирҳли техника ва захираларни йўқ қилиш учун — душманнинг жанговар тузилмаларга тезкор жойлаштирилишидан анча олдин — рус қўшинлари 500 кмгача бўлган масофада “Искандер” кассетали ракеталаридан фойдаланиши мумкин. “Искандер” жанговар каллаги бешта кассетали вариантга эга:
1.
10 м баландликда ишга тушадиган контактсиз портлашнинг 54 та парчаланиш элементили;2.
зирҳли тешувчи кумулятив парчаланиш элементли;3.
шахсий радио-локацион станцияли мустақил нишонга олувчи жанговор элементли;4.
бошпаналардаги пиёда қўшин ва техникани йўқ қилиш учун ҳажмли пораш ҳаракати;5.
ПОМ-2 “Отек” мустақил миналар ўрнатувчи, ПТМ-3 танкга қарши магнит миналар ва масофадан миналаштириш.“Смерч” запл ҳужум реактив тизими кассетали ракеталари 120 кмгача бўлган масофада душманнинг пиёда аскарлари ва зирҳли техникасини йўқ қилишга қодир. Кучли 9М55К1 реактив ўқ-дорилари “Мотив-3М” мустақил нишонга олувчи элементлари билан — 4,5 кг мустақил нишонга олувчи инфрақизил тизим ва парашют тушишини созлайдиган тизим билан жиҳозланган. Ҳар бир “Смерч” ракетаси бешта танкга қарши жисмга эга, яъни битта тўпламга 60 та “Мотив” бириктирилган. “Смерч” запл ҳужум реактив тизими учун йигирмата мустақил нишонга олувчи танкга қарши ўқ-дориларга эга бўлган 9М55К7 ракетаси ҳам мавжуд.
Россия кассетали ҳаво бомбалари ҳам самарадорлик борасида қолишмайди. Шундай қилиб, оғирлиги 478 кг бўлган РБК-500 СПБЭ-Д 14 та мустақил нишонга олувчи жанговар элементлари бўлган кассетали бомбалари барча замонавий танкларни, пиёда жанговар машиналарни ва бошқа зирҳли техникаларни тўсиқ шароитида йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Оғирлиги 520 кг бўлган РБК-500У ОФАБ-50УД бирлаштирилган бомба кассетасида зирҳли техника, пиёда аскарлар, дала ўқ-дори омборлари, мустаҳкамланган ҳарбий иншоотлар, ҳарбий-саноат объектлари ва алоқа воситаларини йўқ қилиш учун 10 та жанговар элемент мавжуд.
Оғирлиги 480 кг бўлган РБК-500У БEТАБ-М бомба кассетаси бетон майдон нишонларини — темир-бетон бошпаналар, бункерлар, аэродром иншоотлари, автомагистраль йўлларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Кассетадан чиққанидан сўнг, 10 та жанговар снарядлар парашютларини очади, вертикал траекторияга киради, двигателларни ёқади ва юқори ҳужум тезлигига эга бўлади.
500 кг калибрли ПБК-500У “Дрель” замонавий бошқариладиган бомбаси мустақил нишон олувчи ўқ-дорилар ва узилиш нуқтасидан 30 кмгача созланувчи парвозни амалга оширувчи бўлиб, юқори технологияли намунадир: 250 метр баландликда кассета очилади, 15 та жанговар элементнинг ҳар бири (ҳар бири 15 кг оғирликда) инфрақизил ёки фаол радио-локацион каллакни ёқади ва асосий нишонга учади. Жанговар элекментлар “ишга тушурилди - унутилди” тамойили асосида ишлайди. Кучли “Дрель” зирҳли транспорт воситаларини, мустаҳкамланган муҳандислик иншоотларини, ҳаво мудофаа радио-локацион тизимларини, қўмондонлик пунктларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Битта кассета ўнта танкни йўқ қилишга қодир. Ақлли ҳаво бомбаси ҳаво мудофааси ва электрон урушдан ҳимояланган, парвозни режалаштириш ГЛОНАСС тизими томонидан амалга оширилади.
“Дрель” барча тактик самолётлар томонидан қўлланилади — Су-25СМ3, Су-24М, Су-35С, Су-34 ва Су-30СМ.
Таққослаш учун, шунга ўхшаш Америка бомбаси JSOW (Joint Standoff Weapon) AGM-154 бир қатор параметрлар бўйича Россияникидан пастроқ даражада туради. “Дрель” нинг жанговар элементлари Американикига қараганда анча кучли ва илғор — улар инфрақизил контрастли ва “совуқ” нишонларни уришга, жангнинг қизғин пайтида душман зирҳли техникасини ўзлариникидан ажратиб олишга қодир. Қолаверса, Украина армиясида АҚШ кассетали бомбаларини ишлатадиган самолётлар деярли йўқ.
Ушбу қисқача шарҳ дастлаб НАТОни “демилитаризация қилиш” учун мўлжалланган Россия (Совет) кассетали ўқ-дориларининг улкан арсеналига йўл очади. Бугунги кунда Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида альянснинг айрим давлатлари УҚКга қурол етказиб бериш орқали вазиятни кескинлаштириш, махсус ҳарбий операция ҳудудини кенгайтиришга бўлган истаклари оҳир оқибат Россия қуролларининг кучларини ўзларида тажрибадан ўтказишга олиб келади.