https://sputniknews.uz/20230717/buxoro-brakoner-ekologiya-inspektori-36924350.html
"Яқинлашсанг, яна отаман деди": яраланган экология инспектори
"Яқинлашсанг, яна отаман деди": яраланган экология инспектори
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ браконьер Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани экология бошқармаси бошлиғи Мирали Ҳожиевга ўқ узиб, уни ярадор қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Sputnik мухбири Мирали Ҳожиев билан боғлананиб, воқеа тафсилотларини сўради.
2023-07-17T17:45+0500
2023-07-17T17:45+0500
2023-07-17T19:18+0500
жамият
ўзбекистон
экология
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36925860_184:374:1023:846_1920x0_80_0_0_04de0cf2512ebed15a72aa19d175e9c8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июль – Sputnik. Аввалроқ браконьер Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани экология бошқармаси бошлиғи Мирали Ҳожиевга ўқ узиб, уни ярадор қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Sputnik мухбири Мирали Ҳожиев билан боғланиб, воқеа тафсилотларини сўради.Ҳожиевнинг айтишича, сўнгра улар ички ишлар ходимларига мурожаат қилишган. Ходимлар келиб воқеа жойини кўздан кечиришган ва жайрон шохини топишган.Экоинспектор воқеадан кейин аҳволи қандайлиги хусусида ҳам маълумот берди.Бош прокуратура экоинспекторга ўқ узган шахслар аниқлангани ва улардан 2 дона ов қуроли олиб қўйилгани ҳақида маълум қилди.Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Аввалроқ Тошкент вилоятида бошқа бир экоинспектор ҳам хизмат вақтида яраланган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланган эди.
ўзбекистон
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36925860_272:397:887:858_1920x0_80_0_0_da2c86ab053d7597defe711d2fb8f9f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, экология , бухоро вилояти
жамият, ўзбекистон, экология , бухоро вилояти
"Яқинлашсанг, яна отаман деди": яраланган экология инспектори
17:45 17.07.2023 (янгиланди: 19:18 17.07.2023) Эксклюзив
Қоровулбозор тумани экология бошқармаси бошлиғи Мирали Ҳожиев ҳодиса тафсилотларини Sputnik мухбири сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 17 июль – Sputnik. Аввалроқ браконьер Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани экология бошқармаси бошлиғи Мирали Ҳожиевга ўқ узиб, уни ярадор қилгани ҳақида
хабар қилинган эди. Sputnik мухбири Мирали Ҳожиев билан боғланиб, воқеа тафсилотларини сўради.
“Шу йилнинг 13 июль куни соат 20:00 ларда бир неча ходимлар билан навбатдаги рейд тадбирларини ўтказиш учун чиқдик. Даладаги кўлмак атрофида нимадир шубҳали қимирлади. Нима борлигини билиш мақсадида тушдик. Бир киши туриб қочиб кетди, қўлида милтиқ бор эди. Тўхта, деб чақирдик, у эса орқасига қарамай қочди. Унинг шериги ҳам қочиб кетди. Тўхта-тўхта дейишимизга қарамасдан, у милтиқдан ўқ отди, қўлимга тегди. Овчи “яқинлашсанг, яна отаман, кет ҳамманг” деб айтди. Биз ўз машинамизга қараб юра бошладик, улар мотоциклга миниб қочиб қолишди”, - дея эслайди экология инспектори.
Ҳожиевнинг айтишича, сўнгра улар ички ишлар ходимларига мурожаат қилишган. Ходимлар келиб воқеа жойини кўздан кечиришган ва жайрон шохини топишган.
“Улар турган жойларда жайронлар келиб сув ичишади. Тахминимизча, улар жайронларни овлаш учун юлғунлар орасида жой тайёрлаётган бўлишган”, - дейди Ҳожиев.
Экоинспектор воқеадан кейин аҳволи қандайлиги хусусида ҳам маълумот берди.
“Шу куни биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди. Суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилди. Рентген текширувларидан ўтдим. Шифокорлар вақтида ёрдам кўрсатишди. Жароҳат катталашиб кетишининг олди олинди. Шишлар бироз қайтди, мана энди ишга чиқяпман”, - дейди экология посбони.
Бош прокуратура экоинспекторга ўқ узган шахслар аниқлангани ва улардан 2 дона ов қуроли олиб қўйилгани ҳақида
маълум қилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида бошқа бир экоинспектор ҳам хизмат вақтида яраланган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланган эди.