Бухорода браконьер экология бўлими бошлиғини ярадор қилди – видео

CC0 / Unsplash / Jp Valery / Ов қуроли, архив сурат
Ов қуроли, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2023
Oбуна бўлиш
Инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган ва ҳолатга чек қўйиш мақсадида у ерга борган.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яраланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. Ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконьер унга ўқ узган. Ходим қўлидан яраланган, браконьер эса воқеа жойидан яширинган.
Таъкидланишича, инспекторга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.
Вазирлик браконьерларни қўлга олиш чоралари кўрилаётганини қўшимча қилган.
Янгиликлар лентаси
0