Ўзбекистонда биринчи марта 8 млн тонна ғалла етиштирилди — ҳосилдорлик юқори ҳудудлар
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЎзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
2024 йил ҳосили учун 265,6 минг тонна сара уруғлик дон жамғарилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта 8 млн тонна ғалла етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Дилшод Назиров Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЎзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
Ўзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан
Жами 75 та тижорат вакиллари томонидан 2 722 минг тонна, жумладан 2 456 минг тонна товар дон, 2024 йил ҳосили учун 265,6 минг тонна сара уруғлик дон жамғарилди.
Ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида 74,8 с/га, Тошкентда 74,2 с/га, Самарқандда 73.8 с/га, Фарғонада 73,7 с/га, Андижонда 73,5 с/га, Хоразм 73 с/га, Сурхондарёда 72,3 с/га, Сирдарёда 72,1 с/га, Наманганда 72,6 с/га ни ташкил қилди.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЎзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
Ўзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан
“Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди”, дейилади вазирлик сархисобида.
Ғалланинг ривожланиш фазалари ва навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятида 22 май, Қашқадарёда 24 май, Сирдарё, Тошкент ва Бухорода 29 май, Жиззахда 31 май ҳамда Фарғона ва Навоийда 2 июнь, Андижон, Самарқанд ва Хоразмда 5 июнь ҳамда Қорақалпоғистон республикасида 8 июндан ғалла ўрим ишларига киришилди.
© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЎзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
Ўзбекистонда 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди
© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан
Қуйидаги хўжаликлар 95-100 центнер ҳосилдорликка эришди:
Мирзачўл туманидаги “Оғабек Собирович”;
Учқўрғондаги “Фарҳод замин толаси”, “Тошпўлат ҳожи ота”;
Каттақўрғондаги “Жамолов Лутфулло далалари”;
Ангордаги “Икки дўст Сурхон Ангор”;
Жарқўрғондаги “Отақум Умидли Барака”, “Миркамол Достонович”, “Тошмурод бобо Абдуллоҳ”;
Қумқўрғондаги “Хуршид Жўраев”;
Боёвутдаги “Бекзод Облоқулов”, “Меҳнаткашга омад ёр”, “Саёҳат завқи”;
Бекободдаги “Боқиева Назира агро”;
Юқори Чирчиқдаги “Иброҳим агро файз”;
Бувайдадаги “Алқор агротех”, “Буюк Зафар”;
Қувадаги “Комилжон Дилафруз Исмигул”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда ғалла ҳосилдорлиги ошгани ҳақида гапириб, ғалла ҳосилдорлиги 57 центнердан 70 центнерга ошди ва 2023 йил ялпи ишлаб чиқариш 8,1 млн тонна бўлиши кутилаётганини маълум қилган.