Украина кассетали ўқ-дориларни фақат АҚШдан олмаган — Пентагон

© AP Photo / Seth WenigАмериканские флаги на здании Нью-Йоркской фондовой бирже в Нью-Йорке.
Американские флаги на здании Нью-Йоркской фондовой бирже в Нью-Йорке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Украинага АҚШдан ташқари бошқа давлатлар ҳам кассетали ўқ-дорилар етказиб берган.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Киев кассетали ўқ-дориларни нафақат АҚШдан, балки бошқа давлатлардан ҳам олди. Бу ҳақда Пентагон қўшма штабининг операциялар бўйича директори генерал Дуглас Симс маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Бизга маълумки, илгари учинчи давлатлар томонидан ўтказилган баъзи (кассетали ўқ-дорилар. - Таҳр.) бор эди”, - деди у.

Симс, шунингдек, бу снарядлар аллақачон Украинага етказилганини таъкидлади.
АҚШ президенти Жо Байден 7 июль куни Киевга Америка кассетали ўқ-дорилари етказиб берилишини эълон қилган эди. Ушбу турдаги қурол ўз-ўзини йўқ қилиш мосламалари билан жиҳозланмаган. АҚШ ҳарбийларига кўра, уларнинг бешдан 14 фоизигача бўлган қисми умуман портламаслиги мумкин, чунки улар узоқ вақтдан бери омборларда сақланган. Бундай ҳолда снарядлар можаро тугаганидан кейин ҳам тинч аҳолига таҳдид солиши мумкин.
Ҳатто АҚШ Конгресси ҳам Украинага бундай қуроллар етказиб берилишига қарши чиққан. Байденнинг АҚШ Демократик партияси аъзолари мудофаа тўғрисидаги қонунга кассетали ўқ-дориларни беришни тақиқловчи тузатиш тайёрламоқда. АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Миннесота штатидан аъзоси Илҳан Умар фикрича, улардан фойдаланиш инсон ҳуқуқларини бузади.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, АҚШнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб бериши тинч аҳоли учун хавф туғдиради ва инқирозни чўзишга қаратилган.
Кассетные боеприпасы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Россия АҚШнинг Киевга кассетали ўқ-дори етказиб бериш қарорига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0