https://sputniknews.uz/20230709/rossiya-tiv-aqshn-kiev-kassetali-oq-dorilar-36695662.html
Россия АҚШнинг Киевга кассетали ўқ-дори етказиб бериш қарорига муносабат билдирди
Россия АҚШнинг Киевга кассетали ўқ-дори етказиб бериш қарорига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Украинага кассетали ўқ-дорилар юборилиши оқибатида тинч аҳолининг ҳалок бўлишига АҚШ жавобгар бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова изоҳ берди.
2023-07-09T16:32+0500
2023-07-09T16:32+0500
2023-07-09T20:08+0500
украина
донбасс
россия
ҳарбий техника
қурол-яроғ
ҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36694204_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_589868b73a12e5a69a128fe5dd5f5e68.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия ТИВ Украинага кассетали ўқ-дорилар юборилиши оқибатида тинч аҳолининг ҳалок бўлишига АҚШ жавобгар бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова расмий баёнот берди.Захарова АҚШ администрациясининг ушбу ўқ-дориларни Киев режимига етказиб бериш ҳақидаги қарорини АҚШнинг Украинадаги можарони иложи борича чўзишга қаратилган, Россияга қарши ҳаракатнинг яна бир очиқ кўриниши деб атади.Унинг сўзларига кўра, бу оддий фуқароларнинг қурбон бўлишидан қатъи назар, Украинанинг амалдаги ҳукуматининг ўлим талвасасини узайтиришга қаратилган уятсиз уринишдир.Дипломат бундай ўқ-дориларни Яқин Шарқ ва бошқа можароларда қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, улар узоқ вақт портламай қолиши ва жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин портлаши мумкинлигини эслатди. Шу йўл билан АҚШ ҳақиқатан ҳам ҳудудни миналашда шерик бўлиб, тинч аҳоли, жумладан, болалар ўлими учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади, дея қўшимча қилди у.Захарованинг сўзларига кўра, кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраши фонида ноумидлик ишораси ва ожизлик далили каби кўринади.Кассетали бомбалар ҳаводан ёки ердан учирилиши мумкин. Улар портлаганда ўндан 600 тагача ёки ундан кўп заррали кичикроқ ўқ-дориларни ташлайди. Баъзилари техник сабабларга кўра, портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган бомбалар жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин тинч аҳолини ўлдириши ёки майиб қилиши мумкин бўлган миналарга айланади ва уларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш қимматга тушади. Кассетали ўқ-дорилар 123 давлат ратификация қилган халқаро конвенция билан тақиқланган, аммо АҚШ ва Украина улар рўйхатига кирмайди.Яқинда Пентагон Украинага янги 800 млн $ ҳарбий ёрдам тўпламини эълон қилди. Унга биринчи марта 155 мм DPICM кассетали ўқлар киритилган.Россия ҳарбийларининг маълумотларига кўра, УҚК аллақачон Донбассни ўққа тутиш пайтида кассетали ўқлардан фойдаланган. Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков таъкидлаганидек, бу Украина қўшинларининг вазифаси имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдиришдан иборат эканлигидан далолат беради.
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36694204_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_6f9c73daf9db20f9a646387c7fda10cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия тив ақш киев кассетали ўқ-дорилар
россия тив ақш киев кассетали ўқ-дорилар
Россия АҚШнинг Киевга кассетали ўқ-дори етказиб бериш қарорига муносабат билдирди
16:32 09.07.2023 (янгиланди: 20:08 09.07.2023) Захарова АҚШ администрациясининг ушбу ўқ-дориларни Киев режимига етказиб бериш ҳақидаги қарорини АҚШнинг Украинадаги можарони иложи борича чўзишга қаратилган деб атади.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия ТИВ Украинага кассетали ўқ-дорилар юборилиши оқибатида тинч аҳолининг ҳалок бўлишига АҚШ жавобгар бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова расмий баёнот берди.
Захарова АҚШ администрациясининг ушбу ўқ-дориларни Киев режимига етказиб бериш ҳақидаги қарорини АҚШнинг Украинадаги можарони иложи борича чўзишга қаратилган, Россияга қарши ҳаракатнинг яна бир очиқ кўриниши деб атади.
Унинг сўзларига кўра, бу оддий фуқароларнинг қурбон бўлишидан қатъи назар, Украинанинг амалдаги ҳукуматининг ўлим талвасасини узайтиришга қаратилган уятсиз уринишдир.
“Укронацистларнинг бу хавфли қуролдан “эҳтиёткорлик билан” ва “масъулият билан” фойдаланиш ҳақидаги “ваъдалари” бефойда эканлигини Вашингтонда яхши тушунишади. Ҳар сафар АҚШ ва НАТО ҳалокатли қурол тизимларини Украинага юборганида, тинч аҳоли зарба остида қолади”, - дейилган баёнотда.
Дипломат бундай ўқ-дориларни Яқин Шарқ ва бошқа можароларда қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, улар узоқ вақт портламай қолиши ва жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин портлаши мумкинлигини эслатди. Шу йўл билан АҚШ ҳақиқатан ҳам ҳудудни миналашда шерик бўлиб, тинч аҳоли, жумладан, болалар ўлими учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади, дея қўшимча қилди у.
Захарованинг сўзларига кўра, кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраши фонида ноумидлик ишораси ва ожизлик далили каби кўринади.
“Вашингтон ва Киев умид қилаётган навбатдаги “мўъжизавий қурол”нинг оғир оқибатлари ҳақида ўйламасдан етказилаётгани махсус ҳарбий операциянинг ҳолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, мақсад ва вазифаларга тўлиқ эришилади”, — дея хулоса қилди ТИВ вакили.
Кассетали бомбалар ҳаводан ёки ердан учирилиши мумкин. Улар портлаганда ўндан 600 тагача ёки ундан кўп заррали кичикроқ ўқ-дориларни ташлайди. Баъзилари техник сабабларга кўра, портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган бомбалар жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин тинч аҳолини ўлдириши ёки майиб қилиши мумкин бўлган миналарга айланади ва уларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш қимматга тушади. Кассетали ўқ-дорилар 123 давлат ратификация қилган халқаро конвенция билан тақиқланган, аммо АҚШ ва Украина улар рўйхатига кирмайди.
Яқинда Пентагон Украинага янги 800 млн $ ҳарбий ёрдам тўпламини эълон қилди. Унга биринчи марта 155 мм DPICM кассетали ўқлар киритилган.
Россия ҳарбийларининг маълумотларига кўра, УҚК аллақачон Донбассни ўққа тутиш пайтида кассетали ўқлардан фойдаланган. Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков таъкидлаганидек, бу Украина қўшинларининг вазифаси имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдиришдан иборат эканлигидан далолат беради.