https://sputniknews.uz/20230714/ozbekiston-termik-depressiya-36879569.html
Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
Sputnik Ўзбекистон
11-13 июль кунлари Эрондан Туркманистон орқали Ўзбекистон ҳудудига иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.
2023-07-14T19:16+0500
2023-07-14T19:16+0500
2023-07-14T19:49+0500
жамият
ўзбекистон
об-ҳаво
ўзгидромет
иқлим ўзгариши
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/78/14187889_0:83:3073:1811_1920x0_80_0_0_d88b535c6879254524abdc8fbcebe362.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 11 июлдан республика ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди.Ўзгидрометнинг аниқлик киритишича, бу одатда Ўрта Осиёнинг барча ҳудудлари бўйича энг иссиқ об-ҳаво даври билан боғлиқ бўлган синоптик жараёндир. Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.Термик депрессиянинг давомийлиги 2−3 кундан 5−7 кунгача ўзгариб туради, айрим йилларда эса 1,5−2 ҳафтагача сақланиб туриши мумкин.11-13 июль кунлари иссиқ максимал кўрсаткичларига етди. Ҳаво ҳарорати +40…+42 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +43…+45 даражагача, Қизилқум чўлининг ғарбида баъзи жойларда 46 даражагача кўтарилди.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар йили бунга яқин максимал ҳарорат қийматлари кузатилмоқда. Бироқ ўтган йилларда республика ҳудуди бўйича ўрнатилган мутлақ максимал ҳарорат тенгсиз бўлиб қолди.Таъкидланишича, кучли иссиқ давр узоқ давом этмади. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши бошланди ва ушбу ҳудуд бўйича ҳарорат 5−7 даражага пасайди.12 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, 13 июлда Хоразм вилояти ва Навоий вилояти ғарбий туманларида иссиқ заифлаша бошлади. Ҳаво ҳарорати 5−7 даражага пасайди.Республиканинг қолган ҳудудларида 14 июлдан ҳарорат пасайишни бошлади. Жума куни кундузи максимал ҳарорат +34…+39 даражани ташкил этади, Сурхондарё вилоятининг жанубида +41…+43 даражагача бўлади.Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +33…+38 даражадан ошмайди, фақат баъзи жойларда +39…+40 даражага етади. Кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, аммо бу кўтарилиш яна қисқа муддатли бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/78/14187889_450:0:2639:1642_1920x0_80_0_0_a0fb94e244ccd68b99a6679cc31741b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон термик депрессия об ҳаво иқлим экология метеорология
ўзбекистон термик депрессия об ҳаво иқлим экология метеорология
Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
19:16 14.07.2023 (янгиланди: 19:49 14.07.2023) Республикада 11-13 июль кунлари иссиқ максимал ривожланиш кўрсаткичларига етди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 11 июлдан республика ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди.
Ўзгидрометнинг
аниқлик киритишича, бу одатда Ўрта Осиёнинг барча ҳудудлари бўйича энг иссиқ об-ҳаво даври билан боғлиқ бўлган синоптик жараёндир. Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.
Термик депрессиянинг давомийлиги 2−3 кундан 5−7 кунгача ўзгариб туради, айрим йилларда эса 1,5−2 ҳафтагача сақланиб туриши мумкин.
11-13 июль кунлари иссиқ максимал кўрсаткичларига етди. Ҳаво ҳарорати +40…+42 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +43…+45 даражагача, Қизилқум чўлининг ғарбида баъзи жойларда 46 даражагача кўтарилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар йили бунга яқин максимал ҳарорат қийматлари кузатилмоқда. Бироқ ўтган йилларда республика ҳудуди бўйича ўрнатилган мутлақ максимал ҳарорат тенгсиз бўлиб қолди.
Таъкидланишича, кучли иссиқ давр узоқ давом этмади. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши бошланди ва ушбу ҳудуд бўйича ҳарорат 5−7 даражага пасайди.
12 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, 13 июлда Хоразм вилояти ва Навоий вилояти ғарбий туманларида иссиқ заифлаша бошлади. Ҳаво ҳарорати 5−7 даражага пасайди.
Республиканинг қолган ҳудудларида 14 июлдан ҳарорат пасайишни бошлади. Жума куни кундузи максимал ҳарорат +34…+39 даражани ташкил этади, Сурхондарё вилоятининг жанубида +41…+43 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +33…+38 даражадан ошмайди, фақат баъзи жойларда +39…+40 даражага етади. Кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, аммо бу кўтарилиш яна қисқа муддатли бўлади.