Махсус операция: 13 июлнинг асосий воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота вертолета Ка-52 группировки "Юг" на Артемовском направлении
Работа вертолета Ка-52 группировки Юг на Артемовском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
Кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк, Красний Лиман ва Жанубий Донецк йўналишларида ҳужумга уринишларини давом эттирди. Барча ҳужумлар қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи, 13 июль:

Донетск йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Весёлое, Красногоровка, Северное, Новомикайловка ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 16та ҳужуми муваффақиятли қайтарилди. ДХРнинг Курдюмовка аҳоли пункти ҳудудида Украина диверсион-разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Кун давомида душман 480 нафаргача аскар, олтита пикап, Полшада ишлаб чиқарилган учта "Krab" ўзиюрар артиллерия мажмуасини, шунингдек, Мста-Б ва Д-30 гаубицаларини йўқотди. ДХРнинг Предтехино аҳоли пункти ҳудудида АN/TPQ-50 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" гуруҳи ДХРнинг Торское, ЛХРнинг Кармазиновка ва Кузмино аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 63, 66 ва 67-механизациялашган бригадалари ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
ЛХРнинг Червоная Диброва ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг учта ҳужуми қайтарилди. Кун давомида 90 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машинаси, тўртта пикап, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Ровнопол ва Новодонецкое аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита ҳужумнинг олдини олди.
Запороже йўналишида Россия қўшинларининг келишилган ҳаракатлари Пятихатки аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 128-тоғ-ҳужум бригадасининг ишчи кучи ва техникаси жамланмасини йўқ қилди, шунингдек, Запороже вилояти, Работино аҳоли пункти ҳудудида УҚК 65-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг ҳужуми қайтарилди.
Душманнинг ушбу йўналишларда йўқотишлари 180 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк, бешта зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, Британияда ишлаб чиқарилган АС90 Braveheart ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Мста-Б, учта Д-20 гаубицаси, "Гвоздика" артиллерия мосламаси, шунингдек, битта "Град" жанговар машинасини ташкил қилади.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳихарков вилоятидаги Красное Первое, Лиман Первий ҳамда ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудида душманнинг 30га яқин аскари, иккита БТР, иккита автомобиль, Д-20 гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида кун давомида 70 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, учта автомашина ва иккита "Акация" ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида 96 та ҳуддуда жойлашган 73та артиллерия бўлинмаларини ўқ отиш позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникаларига зарба берди.
ДХРнинг Курдюмовка ва Ямпол аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28-механизациялашган бригадаси ва 125-ҳудудий мудофаа бригадаси ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқлиган HIMARS тизимининг 11 та ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Запороже вилоятидаги Любимовка, Урожайное, ДХРнинг Петровское, Яковлевка, Соледар, Зайцево, Верхнекаменка, Чевонопоповка ва ЛХРнинг Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг ўн тўртта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 455 та самолёт, 242 та вертолёт, 4995 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета мажмуаси, 10687 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1138 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 5440 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 11646 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрумс бўлди.
Янгиликлар лентаси
0