Қрим десант кемалари Ка-65 “Минога” палуба вертолётларига эга бўлади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишВертолетчики Северного флота провели тренировку по поиску подводных лодок в Индийском океане
Вертолетчики Северного флота провели тренировку по поиску подводных лодок в Индийском океане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия бошқа давлатлар денгиз кучларининг Россия денгиз флотидан сезиларли устунлигига йўл қўймайди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиянинг кемасозлик дастури 2050 йилга қадар белгиланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Янги кемалар ишлаб чиқариш юқори суратини Украинада бошланган махсус ҳарбий операция ҳам пасайтира олмайди.
Керчда жойлашган “Залив” заводи 23900-лойиҳа бўйича иккита универсал десант кемалари (УДК) (“Иван Рогов” ва “Митрофан Москаленко”) қурилмоқда. Улар 2028 йилда – денгизга чиқишга қадар Ка-65 “Минога” энг янги вертолётларга эга бўлади.

Универсал десант кемалари бортида доимий аснода Ка-65 “Минога” қайиққа қарши вертолётлар, Ка-52К “Катран” кўпмақсадли ҳужум вертолётлари, Ка-31 радио-локацион назорат ва Ка-27ПС қидирув-қутқарув вертолётлари — жами 20 га яқин вертолёт жойлаштирилади.

Россия ҳарбий-денгиз кучлари учун истиқболли Ка-65 вертолётини ишлаб чиқиш 2016 йилда бошланган, “Армия-2020” ҳарбий-техник форуми доирасида “Минога” техник лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланган. Янги машина қирқ йил давомида денгиз хизматида бўлган Ка-27 қайиқларга қарши вертолёт ўрнини босади.
Аввалроқ, “Вертолеты России” холдинги бош директори Андрей Богинский тажрибавий Ка-65 2025 йилда илк парвозини амалга ошириши ҳақида хабар берган эди. Серияли ишлаб чиқариш 2028 йилдан кечиктирмай бошланади.
“Минога” вертолёти Камов (конструкторлик бюроси) схемаси бўйича яратилган бўлиб, унинг иккита элтувчи винти битта ўқда жойлашган. Янги технологиялар ва материаллардан фойдаланган ҳолда нолдан лойиҳалаштирилмоқда. Шунинг учун ҳар бири 3000 от кучига эга иккита ТВ7-117ВК газ турбина двигателли Ка-65 “ветеран”и Ка-27 га қараганда кучлироқ ва енгилроқ бўлади. Двигателни бошқаришни БАРК-6 рақамли автоматик тизими соддалаштиради. “Минога” қурол-яроғ мажмуаси Россия мудофаа саноатининг энг замонавий ва самарали намуналарини ўз ичига олади. Ка-65 нинг радио-электрон аппаратлари қўшинлар ва жанговар бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларига мос келади. Янги авлоднинг рақамли алоқа мажмуаси видеоахборот, радар маълумотлари, навигация ва овозли алоқани таъминлайди.
Қайиқларга қарши, десант ва транспорт модификациялари билан, шунингдек, Ка-65 нинг Арктика версияси — ноёб навигация тизими, қўшимча иситиш тизими ва асосий двигателни паст ҳароратларда ишга тушириш учун электр станцияси билан таъминланган.
Ка-65 нинг учувчисиз версиясини яратиш мумкин (Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги буйруғи билан).
“Минога” разведка, қайиқларга қарши кураш, десант тушириш каби вазифаларни кема ёки қирғоқ аэродромларидан ҳар қандай об-ҳаво шароити ва туну кун бажариши мумкин. Корветдан тортиб самолёт ташувчи крейсергача бўлган барча рус кемалари Ка-27 ни қабул қила олади, янги “Минога”ни ҳам ташиши мумкин.

Асосий хусусиятлар

Ка-65 вертолётининг тезлиги, масофаси, юк кўтариш қобилияти ҳақидаги маълумотлар очиқ манбаларда мавжуд эмас. Бироқ бундан олдинги версиясининг хусусиятлари яхши маълум.
Ка-27 кемага қарши вертолёти душман сув ости кемаларини кечаю кундуз, мураккаб жойларда ҳам — 500 метргача чуқурликда, базадан 200 км гача масофада (маълумот узатилиш шароитларига мувофиқ) аниқлашга қодир. Амалий парвоз масофаси — 800 км, максимал тезлиги — 270 км / соат.
Ка-27 арсенали АПР-2 ёки АПР-3 ракеталари, УМГТ-1 кичик ўлчамли торпеда ва ОМАБ-25-12Д ёки ОМАБ-25-8Н денгиз бомбалари билан душман сув ости кемасига ҳужум қилиш имконини беради. Иккита Ка-27ПЛ 2000 квадрат километргача сув майдонини қамраб олади.
Ка-27ПС нинг қидирув-қутқарув модификацияси 300 кг бўлган юкни кўтара олади. Винт қанотли машина 5 баллгача денгиз тўлқинлари жараёнида ишлай олади, белгиланган нуқтага автоматлаштирилган парвоз амалга ошириш имкониятига эга.
Барча модификациядаги сўнгги Ка-65 “Минога” вертолёти ўзидан олдинги Ка-27 га қараганда кучлироқ ва мукаммалроқ бўлади, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри.
Бундан ташқари, асосий база — УДК лойиҳаси 23900 нинг имкониятларини ҳисобга олиниши керак. Бу кема Франциянинг "Mistral" вертолёт ташувчисидан барча кўрсаткичлар бўйича ўзиб кетади. Россия УДК бортида Ка-65 вертолётлари ўзларининг қирғоқларидан 6000 денгиз мили узоқликдаги ҳудудларда, деярли Тинч океанининг исталган ҳудудида ҳаракат қилишлари мумкин.
2020 йил 20 июль куни Залив кемасозлик заводида (Қрим кўпригидан саккиз километр узоқликда) 40 минг тонна сиғимга эга бўлган иккита лойиҳа 23900 вертолёт ташувчи универсал десант кемаси Керчда жойланди.
Режага кўра, “Иван Рогов” УДК биринчи бўлиб денгизга чиқади. Қуруқ док Керч заводида бир вақтнинг ўзида 300 000 тоннагача сув сғими, узунлиги 350 метргача ва кенглиги 58 метргача бўлган қайиқлар ва кемаларни бир вақтнинг ўзида иккита ёки учта корпус қуришга имкон беради.
Корхона мутахассислари ҳарбий кемалар ва атом электр тизимига эга кемаларни қуриш бўйича 2-3-даражали тажрибага эга.
Қрим Россияга қайтарилгандан сўнг “Залив” заводи денгиз флотининг 22 та қайиқлари ва кемаларини қуриш учун буюртма олган — бу кўп йиллик иш.
“Ростех” (таркибига “Вертолеты России” ҳам киради) Россия Мудофаа вазирлиги учун қурол ишлаб чиқаришни янада оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Давлат сиёсатининг асосларига кўра, Россия “бошқа давлатлар денгиз кучларининг Россия денгиз флотидан сезиларли устунлигига йўл қўймайди ва жанговар қобилият бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллашга интилади”.
Янгиликлар лентаси
0