https://sputniknews.uz/20230712/milliy-gvardiya-ichki-ishlar-ekologiya-36797904.html
Энди Миллий гвардия ва ички ишлар экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади
Энди Миллий гвардия ва ички ишлар экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
2023-07-12T12:28+0500
2023-07-12T12:28+0500
2023-07-12T12:28+0500
жамият
ўзбекистон
қонун
ички ишлар органи
миллий гвардия
ваколат
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_0:378:2867:1991_1920x0_80_0_0_0eeb0e2f2292bce1fde322cd468ddaf7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Энди Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_589:574:2472:1986_1920x0_80_0_0_f18127ebd1442f9eafa5d299daa88454.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий гвардия ички ишлар экология
миллий гвардия ички ишлар экология
Энди Миллий гвардия ва ички ишлар экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Энди Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали
хабар берди. “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.
Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун
қабул қилинганди.