https://sputniknews.uz/20230711/qarshi-bemor-buyrak-transplantatsiyasi-36779495.html
Қаршида икки беморга буйрак кўчириб ўтказилди — уларнинг аҳволи қандай?
Қаршида икки беморга буйрак кўчириб ўтказилди — уларнинг аҳволи қандай?
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти.
2023-07-11T18:12+0500
2023-07-11T18:12+0500
2023-07-11T18:12+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
жарроҳлик амалиёти
беморлар
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36779597_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_b2b29824cd5c636f44517b678d158f40.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хабарга кўра, яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган. 2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.Шунингдек, нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келган. Беморга акаси донорлик қилди.Операцияларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиали малакали жарроҳлари бажарди. Қашқадарёда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилган эди.
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36779597_20:0:1221:901_1920x0_80_0_0_17c71dcc03a28a13c3417050158a096c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қарши бемор буйрак трансплантацияси
қарши бемор буйрак трансплантацияси
Қаршида икки беморга буйрак кўчириб ўтказилди — уларнинг аҳволи қандай?
Қайд этилишича, айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Хабарга кўра, яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган. 2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.
Шунингдек, нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келган. Беморга акаси донорлик қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти. Даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.
Операцияларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиали малакали жарроҳлари бажарди. Қашқадарёда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти
бажарилган эди.