https://sputniknews.uz/20230207/surxondaryoda-ilk-bor-ishlab-turgan-yurakda-jarrohlik-amaliyoti-bajarildi-32058911.html
Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди
Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади. Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
2023-02-07T11:24+0500
2023-02-07T11:24+0500
2023-02-07T11:26+0500
жамият
жарроҳлик амалиёти
сурхондарё
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32059009_0:73:1107:696_1920x0_80_0_0_214bd6b474b9c244a5ff18a151874f6a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади. Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли бўлиб, стандартлар асосида даво муолажалари давом эттирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миллий хирургия тарихида илк бор юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган эди. Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар бажариш йўлга қўйилган.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32059009_42:0:1066:768_1920x0_80_0_0_0f9e3d3b3540ff1f59b5669510132883.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё юрак операция манзил маълумот
сурхондарё юрак операция манзил маълумот
Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди
11:24 07.02.2023 (янгиланди: 11:26 07.02.2023) Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади. Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Шу тариқа вилоят тиббиёти тарихида илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш операцияси муваффақиятли бажарилди.
Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли бўлиб, стандартлар асосида даво муолажалари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миллий хирургия тарихида илк бор юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти
ўтказилган эди. Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар бажариш
йўлга қўйилган.