https://sputniknews.uz/20230711/chotqol-qoriqxonasi-yongin-36782908.html
ФВВ Чотқол қўриқхонасидаги ёнғинга қарши курашмоқда
ФВВ Чотқол қўриқхонасидаги ёнғинга қарши курашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
11 июль куни соат 14:00 Чотқол қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакчи бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудни ташкил этади.
2023-07-11T20:19+0500
2023-07-11T20:19+0500
2023-07-11T20:19+0500
ҳодисалар
ёнғин
тошкент вилояти
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36782744_125:0:1156:580_1920x0_80_0_0_449261036ce318d9735c8c065cbc36f5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ва Экология вазирликлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол давлат биосфера резервати ҳудудидаги ёнғинни ўчирмоқда.ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 11 июль куни соат 14:00 Чотқол қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакчи бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудни ташкил этади.ФВВ ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари зудлик билан манзилга етиб борган. Ёнғинни бартараф этишга Мудофаа, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган тузилмаларнинг куч ва воситалари ҳам жалб этилган.Таъкидланишича, вазият тўлиқ назорат остида. Ёнғинни ўчириш бўйича қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни ҳам Чотқол қўриқхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0b/36782744_282:4:1069:594_1920x0_80_0_0_85f0bcef73c079754a500a50594d311f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чотқол қўриқхонаси ёнғин фвв
чотқол қўриқхонаси ёнғин фвв
ФВВ Чотқол қўриқхонасидаги ёнғинга қарши курашмоқда
Ёнғинни бартараф этишга Мудофаа, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари куч ва воситалари ҳам жалб этилган.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ва Экология вазирликлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол давлат биосфера резервати ҳудудидаги ёнғинни ўчирмоқда.
ФВВ матбуот хизмати
хабарига кўра, 11 июль куни соат 14:00 Чотқол қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакчи бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудни ташкил этади.
ФВВ ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари зудлик билан манзилга етиб борган. Ёнғинни бартараф этишга Мудофаа, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган тузилмаларнинг куч ва воситалари ҳам жалб этилган.
Таъкидланишича, вазият тўлиқ назорат остида. Ёнғинни ўчириш бўйича қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни ҳам Чотқол қўриқхонаси ҳудудида ёнғин
содир бўлган эди.