Чотқол қўриқхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаЧотқол қўриқхонасига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлди
Чотқол қўриқхонасига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тезкор штаб тузилиб, ёнғин бартараф этилган.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Кеча, 8 июль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига қарашли Майдонтол бўлими “Яйловча” ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳудудга зудлик билан Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари етиб борган. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тезкор штаб тузилиб, ёнғин бартараф этилган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунига етгач, натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Янгиликлар лентаси
0