Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Мирзиёев МДҲ бош котибини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатда бўлиб турган ушбу ташкилот бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Сергей Лебедевни қабул қилди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря СНГ Сергея Лебедева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедевни қабул қилди.
Учрашув аввалида МДҲ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаган.
Сайлов халқаро стандартларга тўлиқ мос ҳолда ўтгани қайд этилди.
Сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ҳамда овоз бериш натижалари аҳоли амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётгани ва унга ишонишидан далолат экани алоҳида таъкидланди.
Томонлар МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстликнинг 40 дан зиёд битимларини имзолади, 24 та соҳавий органларига қўшилди. Куни кеча Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар сайлов комиссиялари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Учрашувда кўп томонлама шерикликни кенгайтиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 79,88 фоизи қатнашган.
МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев Тошкентдаги брифингда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистон президенти сайлови шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди – Лебедев
Янгиликлар лентаси
0