Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти сайлови шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди – Лебедев

© Sputnik/Рамиз БахтияровМДҲ Бош котиби Сергей Лебедев Тошкентдаги брифингда
МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев Тошкентдаги брифингда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги муддатидан илгари президент сайлови шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Республикада халқаро кузатувчилар иши учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Сайлов Ўзбекистон конституцияси ва Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ равишда ўтказилди. Сайлов муқобил асосда, шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди ва демократик сайлов ўтказиш тамойилларига мувофиқ бўлди”, - деди Лебедев сайлов якунларига бағишланган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 79,88 фоизи қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0