https://sputniknews.uz/20230709/ozbekiston-saylov-uchastkalari-ovoz-berish-yakunlandi-36729315.html
Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — фото, видео
Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — фото, видео
Sputnik Ўзбекистон
Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари соат 08:00дан 20:00га қадар давом этди.
2023-07-09T20:04+0500
2023-07-09T20:04+0500
2023-07-09T21:00+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
сайлов участкаси
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36731029_0:0:1616:909_1920x0_80_0_0_198652c82428442ccd1cb2210775aaeb.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади.Бугун Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари соат 08:00да бошланди. Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилди.Участкалар очилганидан бери соат 17:00 ҳолатига жами 13 459 677 нафар овоз берувчи иштирок этди. Қайд этилишича, Фарғона вилоятида энг кўп сайловчи овоз берган. Уларнинг сони 1 611 307 нафар.Сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди.Овоз бериш қутиларини очиш навбатма-навбат амалга оширилади аввал кўчма, сўнгра стационар овоз бериш қутилари очилади. Овозлар бевосита сайлов ўтказувчи участка комиссияси аъзолари томонидан санаб чиқилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36731029_125:0:1565:1080_1920x0_80_0_0_5d52039523535c29f166b22a2dcbdd69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президент сайлови сайлов 2023
ўзбекистон президент сайлови сайлов 2023
Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — фото, видео
20:04 09.07.2023 (янгиланди: 21:00 09.07.2023) Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари соат 08:00дан 20:00га қадар давом этди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади.
Бугун Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари соат 08:00да бошланди. Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Участкалар очилганидан бери соат 17:00 ҳолатига жами 13 459 677 нафар овоз берувчи иштирок этди. Қайд этилишича, Фарғона вилоятида энг кўп сайловчи овоз берган. Уларнинг сони 1 611 307 нафар.
Сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш қутиларини очиш навбатма-навбат амалга оширилади аввал кўчма, сўнгра стационар овоз бериш қутилари очилади.
Овозлар бевосита сайлов ўтказувчи участка комиссияси аъзолари томонидан санаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи
жой олди.