Ғарб Россиянинг парвоз қилувчи бомбалари ва “режалаштирилмаган” ғалабасидан хавотирда
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россия шу қадар самарали радио-электрон тўсиқларни ҳосил қилмоқдаки, АҚШ ва НАТОнинг JDAM каби парвоз қилувчи “ақлли” бомбалари нишонга етиб боришига умид йўқ — Ғарб ОАВ.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россиянинг технологик жиҳатдан енгилмас ва кучли авиабомбалари Украинадаги махсус ҳарбий операция мақсадларига эришишини тезлаштирмоқда.
НАТО мутахассислари Россия Ҳаво-космик кучлари томонидан “Украина учун тобора ортиб бораётган муаммо” — парвоз қилувчи ақлли бомбаларни жанговар фойдаланишни хавотир билан таҳлил қилмоқда.
500 кг дан 1500 кг гача калибрли Россия “қанотли Валкириялари” га алоҳида эътиборнинг сабаби — унларга қарши АҚШ ва НАТОда ҳаво мудофааси ва радио-электрон уруш тизими каби самарали чоралар йўқлигидир.
Россияда юқори қувватли ақлли парвоз қилувчи бомбаларнинг серияли ишлаб чиқарилиши махсус ҳарбий операциядан олдин бошланган, аммо ҳарбий ҳаракатлар театрида бундай маҳсулотларнинг душман мудофаасини тезкор бузишдаги алоҳида ролини Украина самарали аниқлаб берди.
УПАБ-1500Б бошқариладиган парвоз қилувчи бомбалар 2022 йил баҳорида махсус ҳарбий операция ҳудудида қўлланила бошланди ва тез орада Украина қўмондонлиги уларни “ўта хавфли” деб атади. Вақт ўтиб ҳам УҚК уларни қандай йўқ қилишни ёки навигациясини “ўчириншни” ўрганмади, ҳатто НАТОнинг NASAMS, Iris-T ва Patriot зенит-ракета тизимлари ҳам буни уддалай олмади.
Гонконг “Asia Times” нашрининг таъкидлашига кўра: “Россиянинг УПАБ-1500Б тизими ғалаба қозонмоқда”.
Эътибор беринг, ҳар хил турдаги Россия парвоз қилувчи бомбаларнинг бутун “оиласи” ғалаба қозонмоқда. Универсал режалаштириш ва корректировқа қилиш модули (УМПК) 1962 йилдаги ФАБ-500 оддий эркин тушадиган бомбани ақлли ва қанотли қилди. Американинг “The Drive” нашри кеча ушбу модификация ҳақида мақола чоп этди.
УПАБ-1500Б янги бошқариладиган парвоз қилувчи бомба янада кучли ва мукаммалроқ. Жанговар қобилиятлар нуқтаи назаридан у “ҳаво — ер” учувчи ракетага ўхшайди (парвоз корпуснинг ўрта ва қуйруқ қисмларида кичик қанотлар ёрдамида корректировка қилинади). Инерциал-сунъий йўлдош бошқарув тизимидан фойдаланади. Тушиш нуқтасидан 50 км гача (15 км гача баландликда) нишонларни аниқ уришга қодир. У “Ташланди ва унутилди” тамойилида амалга оширилмоқда. Россия ҳаво бомбаси тўсиқларга чидамли.
Қувват жанговар каллакнинг 1010 кг массаси билан белгиланади. Бундай бомбалар ҳар куни фронтнинг турли соҳаларида УҚКнинг позициялари ва қуруқликдаги қўмондонлик пунктларига зарба бермоқда.
Шунга ўхшаш кичикроқ калибрли бомба - УПАБ-500Б - 390 кг портловчи моддани олиб юради ва 40 кмгача масофада нишонни яксон қилишга қодир. Нишондан эҳтимолий оғиш — 10 метрдан ошмайди.
Бундай ўқ-дорилардан фаол фойдаланиш УҚКнинг мустаҳкамланган ҳудудларини самарали “демилитаризация қилади”. Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин келажакда сунъий интеллектнинг ривожланиши парвоз қилувчи бомбалардан жанговар фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Янги юқори аниқликдаги қуролларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва мавжудларини модернизация қилишни жадаллаштириш орқали Россия мудофаа саноати махсус операциянинг бир йилида ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни бир неча баробарга оширди. Россия иқтисодиётни ҳарбийлаштирмасдан, хотиржамлик билан “ҳарбий асосда” ҳаракат қилди, Ғарб эса Россия Федерацияси билан узоқ муддатли прокси урушга тайёр эмас бўлиб чикди.
Кечикиш — мағлубиятнинг асосидир
Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Американинг афсонавий GPS-тизимли парвоз қилувчи бомбалари технологик ҳалокатга учради. Улар — 225 дан 450 кг гача бўлган калибрли – JDAM-ER (Украина МиГ-29 билан бирлаштирилган) ва 115 кг жанговар каллакли, 150 км гача диапазонга эга GLSDB “ер усти бомбалари” (HIMARS реактив снарядининг қуйруқ қисмидан ишга туширилади).
Россиянинг “кўр қилувчи” радио-электрон уруш технологияси НАТО учун кутилмаганда ҳалокатли эканлиги аён бўлди. “Панцирь-С” ҳаво мудофаа тизимлари ўнлаб Британиянинг илғор “Storm Shadow” қанотли ракеталарини уриб туширмоқда.
Кеча Германиянинг “Business Insider” нашри маълум қилди: “Россия шу қадар самарали радио-электрон тўсиқларни ҳосил қилмоқдаки, Украина, шунингдек, АҚШ ва НАТО JDAM парвоз қилувчи ва бошқа “ақлли” бомбалар ўз нишонларига етиб боришларига энди таяна олмайди.
Россия тўсиқларининг кучи (РЭБ) космосдан GPS сигналларига қараганда кучлироқдир. Бундан ташқари, Россия GPS сигналларини олиб, уларни ўзгартиришлар билан қайта узатишга қодир, бу бутун координаталар тизимини ва НАТО нишонларини йўлдан уради. Бундай ҳимоясизлик — жиддий ҳарбий муваффақиятсизликдир.
Ғарбда юқори аниқликдаги қуролларни GPS навигациясидан қандай қилиб бутунлай “узиш” ҳақида ўйлашмоқда (Сунъий интеллект билан корреляцион мустақил нишонга олиш).
Оғирлиги 1020 кг бўлган Америка парвоз қилувчи ва 109 кг жанговар каллакли, “қанотчали” бетон тешувчи ҳаво бомбаси GBU-34 - тушиш жойидан 24 км масофадаги нишонга ета олади. Нишондан эҳтимолий оғиш - 15 метргача. У ҳар жиҳатдан Россиянинг УПАБ-1500Б дан сезиларли даражада паст.
1500 кг гача бўлган “вазн тоифасида” НАТО таклиф қиладиган бошқа ҳеч нарса йўқ.
Трансатлантик иттифоқ Югославия, Афғонистон ва Ливияга ҳужум қилганини, Минск келишувлари фирибгарлик эканлигини, АҚШ армиясининг Украинадаги дарсликлари бефойда эканлигини ва УҚК нинг “қарши ҳужуми” “ҳал қилувчи муваффақиятга олиб келмаслигини” Ғарб тушунмоқда.
“The American Conservative” журналининг таъкидлашича, Киев режимининг хоҳиш-истаклари унинг имкониятларидан анча юқори ва Россия “Америка билан прокси урушда ғалаба қозонмоқда”.
“Ғарб доимий равишда ўз амбицияларини дунёдан устун қўйган” экан, Россия бунга адекват жавоб қайтарди. Шу билан бирга, 16 ойлик махсус ҳарбий операциядан сўнг, АҚШ ва НАТО арсеналлари бўшаб қолди ва Киев режимига етказиб бериладиган қуроллар — замонавий снайпер милтиқлари, танкга қарши ва ҳаво ракета ҳужумига қарши тизимлари — аллақачон Европа қора бозорида сотилмоқда.
Украинада “Жавелинлар” и “Стингерлар” билан Ғарб ўзига ўзи чоҳ қазмоқда.