Хитой—Ўзбекистон контейнер поезди тафислотлари маълум бўлди
11:29 06.07.2023 (янгиланди: 15:05 06.07.2023)
© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари""Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мултимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поезди
© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"
Oбуна бўлиш
Кеча Хитойнинг Ланджоу станциясидан "Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мултимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поезди жўнатилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” мултимодал йўналишида Хитойдан Ўзбекистонга контейнер блок-поезди жўнатилди, дея хабар берди "O‘zbekiston temir yo‘llari".
Поезд Хитойнинг Ланджоу станциясидан йўлга чиққан.
© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари""Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мултимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поездининг жўнаш маросими
"Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мултимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поездининг жўнаш маросими
© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"
Поезд 30 дона 40 футлик контейнерлардан иборат. Уларга автомобиль эҳтиёт қисмлари, мебел, канцелярия буюмлари, машина ва ускуналар ортилган.
Умумий йўналишнинг узунлиги 6500 километрдан ортиқ ва юкнинг умумий оғирлиги 700 тоннадан ошади. Ташув вақти 16-18 кунни ташкил этиши кутилмоқда.
Мултимодал коридор бўйлаб ташиш қуйидагича амалга оширилади:
Хитойнинг Ланджоу станциясидан Қашқар станциясигача темир йўл орқали амалга оширилади;
кейин юк автомобиль йўли орқали Қирғизистоннинг Ўш темир йўл станциясига етказилади;
Ўш станциясидан Хайратон станциясига яна темир йўл орқали етказиб берилади.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Қашқар (Хитой)дан "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мултимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида контейнер поездининг илк қатнови йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 4 июль куни Хитойдан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди. Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи поезд сафарга чиқди. Унинг таркибида қурилиш материаллари бўлган 41 та вагон бор. Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.