Хитойдан Ўзбекистонга янги ва энг қисқа йўналиш бўйича контейнер поезди йўлга чиқди

© АО "Узбекистон темир йуллари"Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ош – Тошкент янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-поезди
Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ош – Тошкент янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-поезди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
Поезддаги юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Хитойдан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди, дея хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари”.
Кеча “Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ўш – Тошкент” янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди.
Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи поезд сафарга чиқди. Унинг таркибида қурилиш материаллари бўлган 41 та вагон бор.
Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.

“Ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Янги мултимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темир йўл станциясигача амалга оширилади.
Кейин эса юклар автотранспортга ортилиб Ўш (Қирғизистон) темир йўл станциясига етказилади. Ўш станциясидан эса Тошкентгача юклар темир йўл орқали юк поезди таркибида етказилади.
Янгиликлар лентаси
0