https://sputniknews.uz/20230705/qarzni-tolamaganlik-uchun-jarima-36563932.html
Қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди
Қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди
Sputnik Ўзбекистон
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра :БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик
2023-07-05T13:18+0500
2023-07-05T13:18+0500
2023-07-05T14:19+0500
жамият
жарима
қонун
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363548_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5b72c805c2c67fcdca09a7c6e95f1d45.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Энди қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди. Бу 4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қонунда кўзда тутилган. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра: БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.Бу қонунни Сенат 22 июнь куни маъқулланган эди. Сенат раиси Танзила Нарбаева 150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш бу адолатдан эмас дея таъкидлаган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363548_649:108:2737:1674_1920x0_80_0_0_4086e9855b8c0a391ef243f96f080c5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима қонун
қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима қонун
Қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди
13:18 05.07.2023 (янгиланди: 14:19 05.07.2023) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Энди қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди. Бу 4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қонунда кўзда тутилган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:
фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.
Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.
Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.
Бу қонунни Сенат 22 июнь куни
маъқулланган эди. Сенат раиси Танзила Нарбаева 150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш бу адолатдан эмас дея таъкидлаган эди.