Ўзбекистон ва Покистон мультимодал юк ташувларини ривожлантиради

© Министерство транспорта Республики УзбекистанЎзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент-Лоҳур йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Хусусан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида Афғонистон ҳудуди орқали мультимодал ташувларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Тошкент-Лоҳур йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Аввалроқ “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0