https://sputniknews.uz/20230615/ozbekiston-multimodal-transport-yolagi-35982806.html
Ўзбекистон янги халқаро мультимодал транспорт йўлагини ташкил этишни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон янги халқаро мультимодал транспорт йўлагини ташкил этишни муҳокама қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
2023-06-15T12:52+0500
2023-06-15T12:52+0500
2023-06-15T12:52+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
транспорт
транспорт вазирлиги
автомобил
россия
қозоғистон
афғонистон
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0f/35983248_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0dd27a254b4e2c5c65dcc8ab89a26d6c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь янги мультимодал транспорт коридорини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.Транспорт вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон – Беларусь қўшма комиссияси мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегация иштирок этди.Қўшма комиссия мажлисида томонлар транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.Томонлар “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда "Беларусь-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантиришни таклиф қилган эди.
ўзбекистон
беларусь
қозоғистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0f/35983248_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_97c0cd151bae17763a8afa187c841c7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь россия қозоғистон ўзбекистон афғонистон покистон янги мультимодал транспорт коридори
беларусь россия қозоғистон ўзбекистон афғонистон покистон янги мультимодал транспорт коридори
Ўзбекистон янги халқаро мультимодал транспорт йўлагини ташкил этишни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон Беларусь билан янги мультимодал транспорт йўлагини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь янги мультимодал транспорт коридорини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон
Транспорт вазирлиги хабар берди.
Транспорт вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон – Беларусь қўшма комиссияси мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Қўшма комиссия мажлисида томонлар транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.
“Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашиш квотасини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилмоқда”, - дейилади хабарда.
Томонлар “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда "Беларусь-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантиришни
таклиф қилган эди.