Махсус операция: 5 июлнинг асосий воқеалари
© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишБоевая работа отрядов разведки и спецназа в южном секторе СВО.
© Sputnik / Сергей Аверин
/ Oбуна бўлиш
Ўтган кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк, Красний Лиман, Жанубий Донецк ва Запороже йўналишларида ҳужум амалиётларини давом эттирди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 5 июль ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Белогоровка, Первомайское, Северное, Невелское ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг тўққизта душман ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Бундан ташқари, ДХРнинг Артёмовск шаҳри ҳудудида Украина Қуролли кучларининг учта ишчи кучи ва техникаси йўқ қилинди.
Кун давомидаги жангларда жами 290 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, учта танк, бир пиёда жанговар машинаси, бешта автомобиль, учта пикап, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, иккита Д-30 гаубицаси ва битта "Мста-Б" йўқ қилинди.
ДХРнинг Невелское аҳоли пункти ҳудудида 109-ҳудудий мудофаа бригадасининг дала ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ЛХРнинг Макеевка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 63 ва 66- механизациялашган бригадаларининг иккита ҳужумини қайтарди.
ДХРнинг Ямполовка, Торское, Григоровка, ЛХРнинг Кузмино ва Червонопоповка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21, 42, 63-механизациялашган ва 95-ҳаво ҳужуми бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди.
ДХРнинг Серебрянка ва Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг икки қўпорувчилик ва разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк, учта зирҳли жанговар машина, учта юк машинаси, Польшада ишлаб чиқарилган ўзиюрар артиллерия мосламаси "Krab", "Акация" ва иккита Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳининг мудофаа бўлинмалари, ДХРннг Старомаёрское ва Урожайное аҳоли пунктларида УҚК мото-ўқчи пиёдалар ротасининг бешта ҳужумини қайтарди.
ДХРнинг Макаровка ва Запороже вилоятидаги Приютное аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи тўпланган жойларга зарба берилди. Шунингдек, ДХРнинг Угледар аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг қўпорувчилик ва разведка гуруҳи йўқ қилинди.
Россия қўшинларининг яхши мувофиқлаштирилган ҳаракатлари Запороже вилоятининг Жеребянка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 128-тоғли ҳужум бригадаси бўлинмалари ҳужумини қайтарди. Ушбу вилоятнинг Преображенка ва Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойга ҳаво зарбалари берилди.
Бундан ташқари, Запорожье вилоятининг Луговское, Марфопол ва Мирне аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта қўпорувчилик ва разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
Кун давомида душманнинг жами йўқотишлари 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита пиёда аскарлари, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашина, иккита Мста-Б гаубицаси, иккита Д-20 гаубицаси, иккита ўзиюрар Акация артиллерия мосламалари, шунингдек, Польшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси бўлди.
Купянск йўналишида тезкор-тактик ва армия авиацияси, "Ғарб" кучлар гуруҳи артиллерия ёрдамида УҚКнинг 14-механизациялашган бригадасига зарба берди, Харьков вилоятининг Двуречная, Цинковка ва Тимковка аҳоли пунктларида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бронетранспортёр ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Шунингдек, Харьков вилоятининг Голубовка қишлоғи ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Херсон йўналишида бир суткада 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, тўртта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган учта М777 артиллерия тизими, иккита "Буковел" электрон жанговар станцияси ва учувчисиз учиш аппаратини бошқариш маркази ёнғин шикастланиши натижасида йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада 109 та туманда жойлашган 79 та артиллерия бўлинмасини позицияларига зарба берди.
ДХРнинг Дружковка ва Максимовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар ва ҳарбий техника омборлари йўқ қилинди. Шунингдек, ДХРнигнг Раздоливка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 115-механизациялашган бригадасининг қўмондонлик пункти мағлубиятга учради.
Ўтган 24 соат ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизимининг олтита ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, ДХРнинг Артёмовск, ЛХРнинг Калиновка, Харьков вилоятидаги Таволжанка, Запорожье вилоятидаги Любимовка ва Самоиловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг олтита учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 449 та самолёт, 241 та вертолёт, 4893 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета комплекси, 10535 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1134 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 5348 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 11443 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлди. .