Тошкентдаги ШҲТ МАТТда Эрон байроғи кўтарилди – видео

© Sputnik/Зафар ХалиловПоднятие флага Исламской Республики Иран в ИК РАТС ШОС.
Поднятие флага Исламской Республики Иран в ИК РАТС ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
4 июль куни Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ижроия қўмитасининг Тошкентдаги қароргоҳида ташкилотнинг янги аъзоси – Эрон Ислом Республикасининг байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, ташкилотга аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар элчилари, ШҲТ МАТТ ҳузуридаги доимий вакиллар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
“Биз ҳозиргина ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари томонидан Ислом Эрон Республикасининг ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиш ҳақида тарихий қарор қабул қилишганининг гувоҳи бўлдик. Энди ШҲТнинг зангори ва мовий байроғи атрофида “Шанхай руҳи” билан бирлашган тўққизта давлат байроғи ҳилпираб туради. ШҲТга аъзо мамлакатларни бирлашиш ва ўзаро ишонч эзгу анъанасини давом эттириш ва ривожлантириш, биргаликда ташкилотнинг халқаро ва минтақавий ишлардаги ролини мустаҳкамлашга чақираман”, - деди маросим чоғида ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ўз нутқида ШҲТнинг янги аъзоси байроғини кўтариш барчага ташкилот мамлакатлари ғайрат билан унинг тараққиётининг янги босқичи сари бораётганини кўрсатишга қаратилганини таъкидлади.
“Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги хартия ва шартномага амал қилиб, ШҲТ мамлакатлари ўзаро ишонч, тенглик, тамаддун ва маданиятларнинг хилма-хиллигини ҳурмат қилиш ҳамда биргаликда ривожлантириш тамойилига асосланган “Шанхай руҳи”га бевосита риоя қилиб келишмоқда”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ҳиндистон раислигида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити онлайн тарзда бўлиб ўтди. Тадбир якунида Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартиботини якунлаш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо. Эрон билан доимий аъзолар сони 9 тага етди.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Янгиликлар лентаси
0