ШҲТ бутун дунёда тинчликни таъминлашга янада катта ҳисса қўшишга қодир — бош котиб

© Sputnik / Зафар Халилов / Медиабанкка ўтишГенеральный секретарь ШОС Чжан Мин. Архивное фото
Генеральный секретарь ШОС Чжан Мин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Унга кўра, ШҲТ турли қийинчилик ва синовларни енгиб, минтақа ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик, тараққиётни таъминлашга янада катта ҳисса қўшишга қодир.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Товарлар, капитал, технологиялар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарур, деди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Чжан Мин ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида.
Чжан Миннинг фикрича, ШҲТ эътиборини “ШҲТга аъзо давлатларнинг 2035 йилгача бўлган кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури” ва “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2030 йилгача бўлган иқтисодий ривожланиш стратегияси”ни амалга оширишга қаратиш мақсадга мувофиқдир.
“Савдо-иқтисодий институционал механизмларни ривожлантириш, товарлар, капитал, технологиялар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини яратиш ва аҳоли бандлигини оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, аъзо давлатлар аҳолиси сезиларли фойда олишлари учун минтақалараро ҳамкорликни ва корпоратив ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир”, -деди у.
Унга кўра, ШҲТ турли қийинчилик ва синовларни енгиб, минтақа ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик, тараққиётни таъминлашга янада катта ҳисса қўшишга қодир.
“Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли ШҲТ турли қийинчилик ва синовларни енгиб ўтади, минтақада ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлашга янада катта ҳисса қўшади”, - деди Чжан Мин.
Бугун Нью-Деҳлида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити видеоалоқа форматида бўлиб ўтди.
Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо. Эрон билан доимий аъзолар сони 9 тага етди. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Янгиликлар лентаси
0