https://sputniknews.uz/20230703/ozbekiston-qozogiston-chegara-shartnoma-ratifikatsiya-36492445.html
Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда имзоланган эди. Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.
2023-07-03T13:41+0500
2023-07-03T13:41+0500
2023-07-03T13:54+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
чегара
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36494370_0:118:3217:1928_1920x0_80_0_0_4612b84ff7081a67ce74a7d30caa7ddc.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ўзбекистон раҳбари 30 июнь куни тегишли қонунни имзолади.Қозоғистон бу шартномани 28 март куни ратификация қилган эди.Ҳужжат икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда имзоланган эди.23 июнь куни Ўзбекистон Сенати ўзбек-қозоқ чегараси демаркацияси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни маъқуллаган эди.Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.“Қонун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегараси демаркацияси бўйича узоқ вақт давом этган жараённинг мустаҳкам ҳуқуқий ечими бўлиши билан бирга ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатларимизнинг янги саҳифаси бўлади ҳамда ўзаро тенг манфаатли алоқаларимиз равнақига хизмат қилади, деб ишонамиз”, - деган эди Сенат раиси Танзила Нарбаева.2003 йилда бошланган демаркация бўйича музокаралар қарийб 19 йил давом этган. Бу вақт мобайнида демаркация комиссиясининг 100 та йиғилиши ва демаркация бўйича ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши ўтказилди. Чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004-2021 йилларда давом эттирилди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36494370_244:95:2847:2047_1920x0_80_0_0_7b2a70c94807fb904570ac05055cd034.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон чегара шартнома ратификация ўзбекистон республикаси билан қозоғистон республикаси ўртасида ўзбекистон – қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома
ўзбекистон қозоғистон чегара шартнома ратификация ўзбекистон республикаси билан қозоғистон республикаси ўртасида ўзбекистон – қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома
Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
13:41 03.07.2023 (янгиланди: 13:54 03.07.2023) Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ўзбекистон раҳбари 30 июнь куни тегишли қонунни
имзолади. Қозоғистон бу шартномани 28 март куни ратификация
қилган эди.Ҳужжат икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда
имзоланган эди.23 июнь куни Ўзбекистон Сенати ўзбек-қозоқ чегараси демаркацияси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни
маъқуллаган эди.Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.
Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
“Қонун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегараси демаркацияси бўйича узоқ вақт давом этган жараённинг мустаҳкам ҳуқуқий ечими бўлиши билан бирга ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатларимизнинг янги саҳифаси бўлади ҳамда ўзаро тенг манфаатли алоқаларимиз равнақига хизмат қилади, деб ишонамиз”, - деган эди Сенат раиси Танзила Нарбаева.
2003 йилда бошланган демаркация бўйича музокаралар қарийб 19 йил давом этган. Бу вақт мобайнида демаркация комиссиясининг 100 та йиғилиши ва демаркация бўйича ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши ўтказилди. Чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004-2021 йилларда давом эттирилди.