Шамол, ёмғир, момақалдироқ — Ўзбекистонда 2 июль учун об-ҳаво

© Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиЎзбекистонда куз!
Ўзбекистонда куз! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бугун Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +18-23 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Навоий вилоятининг чўл зоналарида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +22-27 даража илиқ, кундузи +36-41 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +21-26 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +22-27 даража илиқ, кундузи +36-41, Сурхондарё вилоятида +42-43 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +13-18 даража илиқ, кундузи +26-31 даража иссиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0